RU

Последние новости

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  1 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

Франция - Нигерия. ПРЕВЬЮ Новости

Франция - Нигерия. ПРЕВЬЮ

Бразилиа шаҳрида Франция ва Нигерия терма жамоалари учун чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.
Дастлабки икки кунда фақат гуруҳ ғолиблари чорак финал йўлланмасига эга чиқишди. Французлар гуруҳ босқичида ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, рақиб дарвозалари сари энг кўп зарба йўллашди. Дешам Эквадорга қарши баҳсда 5 нафар асосий футболчисига дам олиш имкониятини яратиб берди. Марказий ярим ҳимояда кимни майдонга туширишни Дешам охирги паллаларда қарор қилса керак. Аввалги беллашувларда Погба ва Сиссоколардан бири Кабай ҳамда Матюиди билан бирга ҳаракат қилди. Ҳужумда эса Бенземага Гризманн ёки Жиру ёрдам беради.



Нигерия эса гуруҳ босқичида ўртача таассурот қолдирди. Боснияни енгган жамоа Эрон ва Аргентина билан ўйинларда очко йўқотди. Жамоанинг ҳимояси бўшлиги кўриниб қолди. Лекин ҳужумда тезкор футболчилари эвазига Францияга муаммо яратиши мумкин. Шунга қарамай, марказда етакчиликни ўзига оладиган ўйинчи йўқлиги билиниб турибди.



ФРАНЦИЯ - НИГЕРИЯ
21:00. Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони.
Бош ҳакам:
Мэтт Гайгер (АҚШ).
Тахминий таркиблар
Франция:
Льорис - Дебюши, Косельни, Варан, Эвра - Кабай, Погба, Матюиди - Вальбуэна, Жиру, Бензема.
Нигерия: Эньяма - Эмброуз, Йобо, Омеруо, Ошанива - Микель, Онази - Муса, Одемвинги, Узоеньи - Эменике.
Жароҳат олганлар: Сахо - Бабатунде, Мозес, Обоабона.
Дисквалификация хавфида турганлар: Эвра, Погба - Микель, Ошанива, Омеруо.



Бу жамоалар шу кунгача бир бор ўртоқлик учрашувида тўқнаш келиб, унда Нигерия 1:0 ҳисобида зафар қучган. Франция нимчорак финалларда умуман ютқазмаган. Нигерия эса икки марта ушбу босқичдан кейин ортга қайтган. Ҳозирча бу африкаликлар учун энг яхши натижа ҳисобланади.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика