RU

Последние новости

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Франция, Бельгия, Шотландияга қарши ўйинлар вақти ҳамда Ўзбекистон термасининг таркиби Новости

Франция, Бельгия, Шотландияга қарши ўйинлар вақти ҳамда Ўзбекистон термасининг таркиби

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Истанбул орқали Испаниянинг Эстепона шаҳрига етиб келди.

 Мазкур шаҳарда Отабек Ғуломхўжаев бошчилик қилаётган жамоа 10 кун давомида истиқомат қилади ва 3 та халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
 
ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов йил бошида Мадрид ва Парижга ташриф буюриб, Испания ҳамда Франция футбол федерациялари билан ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришганди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Малагага ташрифи шунинг асносида келишиб олинган.
 
Келаси йил Осиё чемпионатининг саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон термаси 10 кун ичида Франция, Шотландия ҳамда Бельгия билан куч синашиб кўради. Рақиб жамоаларда бир ёш катта футболчилар тўп суради. Бундай типдаги жамоаларга қарши ўйинлар ўзбекистонлик футболчилар учун катта мактаб вазифасини ўтаб бериши кўзда тутилган. Қуйида ўйинларнинг Тошкент вақти билан танишиб олиш мумкин:
 
10 октябрь, чоршанба
16:00 Ўзбекистон U17 — Шотландия U18
 
13 октябрь, шанба

19:00 Ўзбекистон U17 — Бельгия U18
 
15 октябрь, душанба
16:00 Ўзбекистон U17 — Франция U18      
 
Ўйинлар Эстепонадан унча узоқ бўлмаган Марбеллада бўлиб ўтади. Ташкилотчилар Ўзбекистон терма жамоасини машғулот ва ўйинлар учун элтадиган алоҳида автобус ажратган. Шунингдек, делегация нонушта, тушлик ва кечки овқатни тамадди қилиши учун ҳам алоҳида жой берилган. Қуйида йиғинда бўлиб турган футболчилар ва мураббийлар штаби билан танишиш мумкин.


 
Дарвозабонлар:
1. Абдувоҳид Неъматов — “Насаф”
12. Асад Полвонов — “Насаф”
 
Ҳимоячилар:
2. Саидазамат Мирсаидов — “Пахтакор”
3. Аслиддин Тоштемиров — “Нефтчи”
4. Одил Абдумажидов — “Андижон”
5. Содиқ Ортиқов — “Навбаҳор”
6. Иброҳимҳалил Йўлдошев — “Пахтакор”
14. Суннат Ҳамиджонов — “Пахтакор”
23. Элдор Бегимов — АГМК
 
Ярим ҳимоячилар:
8. Иброҳим Иброҳимов — “Бухоро”
9. Мироншоҳ Сатторов — “Бунёдкор”
10. Жасур Жалолиддинов — “Бунёдкор”
11. Бегзод Шамсиев — “Пахтакор”
13. Алишер Одилов — “Пахтакор”
15. Диёр Рамазонов — “Пахтакор”
16. Муҳаммадқодир Раҳимбернегов — “Хоразм”
17. Ҳожимат Эркинов — “Пахтакор”
19. Руслан Рўзиев — “Пахтакор”
22. Музаффар Олимжонов — “Бунёдкор”
 
Ҳужумчилар:
7. Абдулазиз Абдусаломов — “Пахтакор”
18. Улуғбек Ҳошимов — “Пахтакор”
20. Хушнуд Бозоров — “Пахтакор”
 
Мураббийлар штаби:
Отабек Ғуломхўжаев
Дониёр Усмонов
Сарвар Ҳайдаров
Валерий Карпенко
 
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 17 октябрь куни тонгда Истанбул орқали Тошкентга қайтиб келади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика