RU

Последние новости

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  0 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  7 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  24 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  145 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  473 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

Катанец "бомбардир"ларни терма жамоага чақирмаган Новости

Катанец "бомбардир"ларни терма жамоага чақирмаган

Бу ҳақда Championat.asia журналисти хабар беряпти.

"Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 19-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда йиғин ўтказади. Сайтимизга маълум бўлишича, унга жалб этиладиган футболчиларнинг (кенгайтирилган) рўйхати аллақачон шакллантирилган ва улардан виза учун керакли ҳужжатлар сўралган.

ЎФАга яқин манбалардан айни пайтда энг яхши спорт формада бўлган ҳужумчилар чақирув олмаганини аниқладик.

Гап Суперлига тўпурари бўлиб турган Темурхўжа Абдухолиқов ва куни куча "Сўғдиёна"ни ОФК кубоги ярим финалига олиб чиққан Шоҳруз Норхонов ҳақида кетяпти. Шунингдек, Беларусни ёндираётган Бобир Абдихолиқов ҳам рўйхатга киритилмаган. 

Кимдир у ўйнаётган чемпионат савиясини шубҳа остига қўйиши мумкин. Унутмаслик керак: Яхшибоев 27 уйинда 16 та гол ургани учун кўкларга кўтарилган лигада Бобир 19 ўйинда 19+5 очко тўплади.

Гап терма жамоа ҳақида экан, ўйинчиларни танлашда 2 хил стандарт бўлмаслиги керак. Шахсан ўзимга қайси форвардлар чақирув олгани жуда қизиқ. 

P/s. Ёдингизда бўлса, жаноб Катанец "Наврўз кубоги"да таркиб бўйича берилган саволлари туфайли журналистлардан хафа бўлганди. Миллий жамоамиз устози шунақа ҳолат такрорланишини хоҳласама, Жанбуий Кореяга жўнаб кетиш олдидан матбуот анжуманида маҳаллий ҳамкасбларимизнинг қаршисига чиқиши керак. Бу ҳамма учун яхши бўлади", — дейди Фахриддин Рўзиев.

Автор :
Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика