RU

Последние новости

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  57 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Фозил Мусаев Японияда ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди Новости

Фозил Мусаев Японияда ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди

Сўнги ярим йилни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказган марказий ярим ҳимоячи Фозил Мусаев “Жубило Ивата” клуби билан кечган музокараларни поёнига етказиб, Япония вакили билан куни-кеча “2+1” кўринишида шартнома имзолади.

Бу ҳақда сайтимизга унинг агенти – халқаро спорт юристи Санъат Шарипов маълум қилди.

- Олиб борилган музокараларга ниҳоят нуқта қўйдик. Муваффақиятли ўтган тиббий кўрикдан сўнг битимга имзо чекдик. Ўзбек футболи трансфер оламида бу ўзига яраша катта воқеа бўлди, деб ҳисоблайман. Ҳали шу пайтгача Японияда ўзбекистонлик ўйинчи тўп сурмаган эди. Фозил бу борада илк ҳамюртимизга айланди. Шартнома уч йилга мўлжалланган бўлиб, “2+1” схемаси бўйича имзоланди. J-лига – Осиёдаги энг кучли миллий чемпионатлардан бири. Шу боис Мусаевнинг бу ерга ўтиши терма жамоамиз учун ҳам, шубҳасиз, яхши томонга хизмат қилади. Рақобат ўта кучли биринчиликда Фозил янада тобланиб, термамизнинг етакчиларидан бирига айланишига умид қиламиз, - дейди футболчига “Кун чиқар юрт”га сафар давомида ҳамроҳлик қилган Санъат Шарипов.
Ушбу тарихий трансфер борасида футболчининг ўзи қуйидаги фикрларни билдирди:

- Мен нафақат ўзим учун, балки Японияда бутун Ўзбекистон номи учун ҳам тўп сураман. Бу менга катта имконият. Шунинг учун боримни бериб ўйнашим лозимлигини ҳис қилиб турибман. Бу ерга келиб, мен клуб раҳбарияти, жамоа ва шарт-шароитлар билан танишдим. Менга ҳамма нарса маъқул келди. Барчаси аъло даражада. Буёғига энди мендан талаб этиладиган ягона нарса – чиройли футбол кўрсатиш. Бу мен учун нафақат футболчилик фаолиятимдаги, балки умуман бутун ҳаётимдаги муҳим босқичлардан бири бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, “Жубило Ивата” Япониянинг энг номдор ва унвонлар қўлга киритиш бўйича энг етакчи клубларидан саналади. Мамлакатнинг тўрт карра чемпиони таркибида бразилиялик Дунга, италиялик Сальваторе Скиллачи, россиялик Дмитрий Радченко каби ўз вақтининг машҳур футболчилари тўп суришган. Бу жамоани бир пайтлар Луиз Фелипе Сколари ҳам бошқарган. Ҳозирда “Жубило Ивата”га Япония ва Осиё футболининг ўтмишдаги юлдуз ўйинчиларидан бири Хироши Нанами бош мураббийлик қилмоқда.



Фозил Мусаев "Жубило Ивата" билан музокарани давом эттирмоқда

Фозил Мусаев "Жубило Ивата" билан дастлабки келишувга эришди

Виталий Ни: "Фозил Мусаев Японияда ўйнаши мумкинлигини инкор этмайман"

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика