RU

Последние новости

19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   1 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  1 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14

Фотомақола. Тарихий ғалабанинг кичик кўзгуси Новости

Фотомақола. Тарихий ғалабанинг кичик кўзгуси

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз тарихида илк бор ОЧЛдаги ғалабасини Эроннинг "Тракторсози" клубига қарши ўйинда нишонлади.

"Насаф" ОЧЛни иродали ғалаба билан бошлади


Ушбу "трио" - Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов ва Денис Иванков "аждарлар"нинг муваффақияти сири десак муболаға бўлмайди


Легионер ҳужумчи Коблаш рақиб ҳимоячилари билан кўп курашди ва кўп йиқилди, йиқитилди...


Ара, яъни Артур Геворкян "Тракторсози"га қарши ўйинда ўзининг энг яхши ўйинини ўтказмагандир. Аммо иккинчи голда унинг ҳам ҳиссаси катта бўлди ва майдонда жамоаси ғалабси учун курашди...


ЎЗБЕКИСТОН байроғи халқаро мусобақаларда доим шунақа хилпираб тураверсин...


Супер гол муаллифи - Илҳом Шомуродов! Ушбу гол "Насаф"ни чинакамига илҳомлантириб юборди деб бемалол айта оламиз...


Рой Рок - ҳақиқий легионер футболчи эканлигини исботлади. Ҳар ҳолда дастлабки расмий ўйинда у тўғрисида фақат яхши фикрларни билдира оламиз. (FIFA.UZ мухлисларини эса 5 очкодан маҳрум қилди ва жамоасини ОФК олдида 300 АҚШ долларига туширди)

P.S. ОЧЛда ҳар бир сариқ карточка учун 300 АҚШ доллари тўланади. Қизил карточкага - 600.

Ҳа, айтдимку... Коблаш кўп йиқилди-йиқитилди...


Одил Ҳамробеков - ўзбек футболида янги ном пайдо бўлмоқда... "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одил Ҳамробеков бугун шунчаки фантастик ўйин кўрсатди...


Элдор Суюновнинг голдаги хатосини ҳисобга олмаганда, дарвозасини яхши қўриқлади. Денис Иванков эса ўйиндан кейин ўз шогирдини барибир урушиб қўйган...


Ўйиндан кейин "аждарлар" ўз мухлисларига миннатдорчилик билдиришмоқда...


Суратлар учун эса биз "Насаф" клуби суратчиси Сардор Нуровга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Учрашувнинг қолган суратларини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика