RU

Последние новости

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

Фотомақола: Қўйсангчи, Шоҳ... Новости

Фотомақола: Қўйсангчи, Шоҳ...

Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз кеча "Жар" стадионида навбатдаги машғулотларини ўтказишди.

Кечаги машғулотда терма жамоага жалб этилган барча футболчилар қатнашишди. Сервер Жепаров ва Зоҳир Қўзибоев жароҳати туфайли айни пайтда жамоа билан бирга эмаслигини аввал маълум қилгандик. Улардан ташқари барча футболчилар сафда. "Бунёдкор" ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов кечаги машғулотларни якка тартибда ўтказди. Қолган футболчилар эса ҳеч қандай чекловларсиз умумий гуруҳ билан бирга ишлашди.


Аввалига барча футболчилар югуриш машқларини бажаришди ва шундан сўнг тайёргарликнинг навбатдаги босқичига ўтишди. Александр Волков одатдагидек футболчиларга жисмоний машқларни бажартирди. Бу сафарги машғулот ўтган кунги машқлардан фарқ қилди.

Кейинчалик футболчилар тўп билан ишлашди. Бу машғулот орқали футболчилар рақибни алдаш ва ҳимояланишни машқ қилишди.


Машғулотнинг навбатдаги қисмида футболчилар икки гуруҳда бўлинишди. Миржалол Қосимов ва Бахтиёр Ашурматов: Лутфулла Тўраев, Егорь Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Шоҳруҳ Гадоев, Жасур Ҳасанов, Игор Сергеев, Икром Алибоев, Фозил Мусаев ва Ислом Тўхтахўжаев билан бирга машғулот олиб боришди.

Шуҳрат Мақсудов ва Александ Волков эса: Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Санжар Турсунов, Баҳодир Насимов ва Санжар Шоаҳмедовлардан ташкил топган гуруҳда бошчилик қилишди.


Абдусаттор Раҳимов эса ҳар доимгидек дарвозабонлар билан машғулотларда тер тўкди. Ҳар уччала киперимиз ҳам жиддий равишда шуғулланишди ва керакли пайтда майдонга тушишга ҳозирлик кўришмоқда. Бу борада асосий таркибда кимни кўйишда мураббийлар штаби яхшигина бош қотирса ажаб эмас. 

Кейин футболчилар аралаш таркибда ўзаро футбол ўйнашди.

Машғулотнинг сўнгги қисмида футболчилар жарима зарбари ва бурчак тўпларини бажариш устида иш олиб боришди.


Миржалол Қосимов футболчиларга тўп билан қандай муомала қилишни кўрсатмоқда

  - Сардор, жарима зарбаларини ҳадеб дарвозага тепиш эмас, жарима майдончаси ичига ҳам ошириб туриш керак

Акмал Шораҳмедов шу куни оёғидаги оғриқ туфайли машғулотни тўлиқ тартибда ўтказа олмади. "Насаф"га қарши ўйиндаги микро жароҳат туфайли Акмал фақатгина югуриш машқлари билан чекланди. Футболчининг жароҳати жиддий эмас, шунчаки оёғдаги оғриқ сабаб Акмал Шораҳмедов кечаги машғулотларни асосан кузатиб борди

   Ўзбек футболида витаминизация билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам бартараф этилмаган. Бу борада бизда ишлар деярли олиб борилмай қўйилган. Фақатгина легионерларимиз, хусусан Виталий Денисов ҳар бир машғулотлардан сўнг витамин истеъмол қилади. Москванинг "Локомотив" клуби Витяга керакли витаминларни ўзи билан бирга бериб юборган. Қолган футболчиларимиз эса машғулотдан сўнг иссиққина чой ва қўлбола тайёрланган лимон+чойдан ташкил топган "витамин" ичишади...

- Фозил ака, КХДРга қарши ўйинда майдонга тушсам хет-трик қайд этаман. Мана бу иссиққина чой папайнинг исмалоғидан ҳам зўр таъсир қилади, кўрасиз...

- Қўйсангчи, Шоҳ...

Терма жамоа машғулотини кузатиш учун маҳалланинг энг олди кишилари ҳам ташриф буюришган

Абдусаттор Раҳимов ҳар уччала посбонимиз билан бир хил маромда тайёргарлик олиб бормоқда. Ким майдонга тушади? Қизиқ ва қийин савол...

  Акбар Тўраев нафақат терма жамоада, балки клубда ҳам жиддий рақобатга дуч келган ва аксинча ҳамкасбларига жиддий рақобатни ташкил этиб бермоқда

- Элдор, қара ҳозир 100дан ортиқ "отжимания" қиламан, ҳалиги витаминнинг таъсирида...

- Қўсангчи, Шоҳ...


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика