RU

Последние новости

12:35Эшитдик-да! "Андижон"га бўйдор легионер ҳимоячи келмоқда  2 12:22Расман: "Ювентус" португалиялик ҳимоячи сотиб олди  1 12:03АҚШнинг хусусий инвестиция компанияси А Серия клубининг 100% акциясини сотиб олди  0 11:52ЎФА учта клубнинг трансфер тақиқини шартли равишда бекор қилди  1 11:48Мафтуна Шойимова: "Тўплар нисбати якунда юқорироқ ўрин эгаллаш учун керак бўлиб қолиши мумкин"  0 10:17Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"  0 10:06«Реал Мадрид» ТОП ҳимоячи билан деярли келишувга эришди  5 09:33Маркус Рашфордга асосий даъвогарлар маълум  1 08:55Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 08:13«Ливерпуль» «Ал Ҳилол»нинг 80 миллион евролик таклифини қабул қилмади  3 07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб "Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  1 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  0 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  9 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  14

Фотомақола: "Обод" биринчи лига чемпиони! Новости

Фотомақола: "Обод" биринчи лига чемпиони!

"Обод" - "Косонсой" (3:0) учрашувидан сўнг пойтахтликлар олий лига йўлланмасини қўлга киритдилар.

"Оқтепа"нинг сўнгги турларда очко йўқотишидан унумли фойдаланган жамоа охирги турга келибгина биринчи лига чемпионлигини қўлга киритди. 




Кимдир, "Обод"ни 23 ёшли, 1992 йилда таваллуд топган Бобур Зуҳриддинов олий лигага олиб чиқди деса ишонмаса керак. Гарчанд, ўйин қайдномасида унинг номи кўрсатилмаган бўлсада, жамоани мавсум давомида айнан у ўйинларга тайёрлади ва кўрсатмаларни бериб турди. Агар бирон - бир клубда тажрибалироқ раҳбар ишласа, иккиланмай уни 2 йилга ҳорижга ўқишга юбориб, кейин ўз клубни қўрқмай топширса бўлади. Ҳақиқатдан ҳам истеъдодли мураббий.



Биринчи лига тўпурари Алишер Азизовнинг жамоа муваффақиятидаги ўрни катта бўлди. Кейинги йил ундан олий лигада ҳам сермаҳсуллик кутиб қоламиз. 


"Косонсой" дарвозабони бугун "Навбаҳор" либосида ўтказди. Бунинг учун ПФЛ учрашув назоратчиси ва тўртинчи ҳакамини жазолаши лозим. Боиси регламентда ҳар бир жамоа ўз белгисига эга футболкаларда майдонга тушиши лозимлиги ҳақида банд бор. 


Бош ҳакамнинг ўйин якунланганлигини билдирувчи ҳуштаги янграгач, "Обод" футболчилар байрамни бошлаб юбордилар.


23 ёшда осмонларга парвоз қилиш ўзгача бўлса керак. Шу ўринда битта факт! Барчамизга таниш, Виллаш  Боаш ҳам мураббийлик фаолиятини 2000 йилда бошлаганида эндигина 23 ёшга тўлган эди. 37 ёшли мутахассис ўшанда КОНКАКАФ вакили бўлган Британ Виргиния ороллари миллий терма жамоасини бошқарган эди.


Мураббийдан сўнг футболчилар жамоа бошлиғига шу тарзда ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Жамоа мураббийидан тортиб, аксар футболчилар Сергей Лушаннинг шогирдлари ҳисобланадилар.


Ахбор дода Имомхўжаев ва Бахтиёр ака Ширинов ғолибларни олий лига йўлланмасини қўлга киритганликлари муносабати билан табриклаяптилар.


Жамоа сардори, Дониёр Ҳасанов шароит яратиб берган раҳбарларга раҳмат айтган ҳолда, кейинги йил олий лигада муносиб қатнашишга вада беряпти.


Эсдалик учун сурат! Афсуски, бугун дам олиш куни бўлганлиги учун ПФЛдан биронта вакил ўйинга кела олмади. 


П.С: Таҳририят рухсатисиз суратлардан фойдаланиш ман этилади.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика