RU

Последние новости

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

Фотомақола. Инчеондан ёзамиз. 2-кун кундалиги, Корейслар мағлуб этилди Новости

Фотомақола. Инчеондан ёзамиз. 2-кун кундалиги, Корейслар мағлуб этилди

Кеча кундалик сўнггида футбол ўйнашимиз ҳақида ёзгандим.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам сунъий майдонлар жуда кўпайиб кетди. Бир соат мириқиб футбол ўйнаш учун ҳудудига қараб 35-60 минг сўм тўлашингиз керак. Бу борада Кореяда кўча футболига яратилган шароит аъло даражада. Деярли ҳар бир мавзенинг ўз бепул спорт иншоотлари мавжуд. Истанг теннис, истанг баскетбол ўйнанг. Тонг саҳар жисмоний машғулотларни ўтказишингиз мумкин. Аниқ айтишим мумкин, бизда биронта биринчи лига жамоасида ҳам бундай шароит мавжуд эмас. Биз эса футбол ўйнадик.

Аввалига турар жойимиз яқинидаги стадионга бордик. Бахтимга у ерда футбол ўйнашаётган экан. Бахтимга дейишимнинг сабаби, росмана футбол майдони, бўлиб ҳам 7 метрлик дарвоза менга жуда катта-да. Бундоқ олиб қараса, бу дарвоза бизнинг посбонларга ҳам сўнгги йилларда катталик қилаётганга ўхшайди. Шу билан бошқа мавзега йўл олдик. У ерда менбоп футзал майдони бор эди. Биз борганимизда тўртта жамоа 3та голгача ўйнашаётганди. Яъни, биринчи бўлиб 3та гол ўтказиб юборган жамоа майдонни тарк этади. Вақт эса чегараланмаган. 2:0 ҳисобини бир соат ҳам ушлаб туришингиз мумкин.




Биз томонимиздан тор-мор этилган корейслар

Чамаси 40 дақиқадан кейин бизнинг гал келди. Биз ўзбеклар 5 киши, таркибимизда Сеул академиясида таҳсил олаётган "Ал Аҳли" ишқибози Саад бор эди. Ўйиндан аввал унга симуляция ишлатмаслигини айтганимда кулиб юборди. Қонида бор-да, аммо бола тушмагур барибир ўхшатди.

Ўйинга тушибоқ иккита гол ўтказсак бўладими. Кейин "МЮ" бўлиб кетдик, қўйинг шу "МЮ"ни Ўзбекистон - Қувайт ўйини бўлди дейлик. Сафимиздаги дўстимиз "МЮ"нинг ашаддий мухлиси экан, футболкасининг орқасига, "Мойес бўшсан" деб ёзиб олганди. Хуллас илк ўйинда 3:2 ҳисобда ғалаба қозонди. Кейингги иккита рақиб ҳам 3:0 ва 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. 1 соатдан ошиқ ўйнаб қўйганимиз боис жисмонан чарчагандик. Бундан вьетнамликлар фойдаланиб қолишди, улар гол уради, биз жавоб қайтарамиз. 2:1 ҳисоби биз учун қалтис эди. Учта корейсни мағлубиятга учратиб, Вьетнамга ютқазиш бизнинг ориятимизга тўғри келмасди. Якунда барибир ғалаба қозондик. Қарсаклар, оооо... Машҳур бўлиш мазза экан, энди юлдузлик касалига чалинаётган эдим ҳамки, фотомухбир эканлигим ёдимга тушиб қолди. Афсус, афсус футболчи бўлиш бахти бизга сазовор бўлмаган. Шунинг учун футболни суиистеъмол қилаётганларни кўрсам жиғибийрон бўламан.




Шаҳар полицияси куну тун обектларни қўриқлашяпти

Бугун Ўзбекистон МОҚ менга кеча ваъда қилинган ВИП рухсатномани қўлимга тутқазишди. Бунинг учун МОҚ вакилларига раҳмат айтаман. Энди истасам спорт шаҳарчасида, истасам медиа шаҳарчада ишлаб юравераман.

Медиа марказда секи-аста иш қайнай бошлаяпти. Дунёга машҳур иккита бренд компания, "Nikon" ва "Canon" бепул устахонани очиб қўйган. Тушимга ҳам кирмаган қиммат аппаратларни ижара асосида ишлатиш ҳуқуқига ҳам эгаман. Медиа шаҳарчада иккита тайландликни репортаж тайёрлаётганини кўриб йиғлаб юборай дедим. Боиси бизда ҳатто ўйинни кўриш имкониятига ҳам эга эмассиз. Медиа марказга кирсам, яна бир неча нафар тайландликлар юришибди. Ҳаммасининг ўз вазифаси бор.




Инчеон логотипи булутлар тагида чиройли кўриниш олган

Нуқул Сизлар ҳам ЖЧга бормадингиз деб қўймаган ўқувчиларимиз, мана энди Сизнинг кунингиз келди. Келинг, шу ерда ЖЧга оид бир нарсани айтсам. Агар истаганимизда биз ҳам ЖЧга борардик. ЖЧ бошланиши олдидан ЎФФ матбуот бўлими бошлиғи бу ҳақда сўраган ҳам. Қоидага кўра Ўзбекистондан 4 нафаргина журналист бориши мумкин эди. Аммо бизга ЖЧнинг қизиғи йўқ эди. Барибир сайтимизнинг асосий мақсади ўзбек футболини тарғиб қилиш. ЖЧни ТВ ва ФИФАнинг бир қатор манбалари орқали ҳудди ўша ерда тургандек ёритиш мумкин эди. Кореяни эса бундай қила олмасдик. Корея режаси 2013 тузилган эди. Бразилия ва Корея ўртасидаги нарх деярли бир хил. Бу ерда кўп нарсалар жуда қиммат, аммо Ўзбекистон терма жамоаси биз учун ҳамма нарсадан қиммат эди. "Истасанг шу фалакдан ойни олиб бераман", дейишади-ку, истаганимизда ЖЧга ҳам борар эдик, аммо сабабини тушунтирдим.

Ушбу кундаликни Афғонистон - Бангладеш ўйинини суратга олиб ёзяпман. Нуқул бирон ерда ёзар экансиз дейсизми, нима қилай энди вақт тиғиз.

Соғ бўлишга ва эртага сайтга киришга мажбурсиз, саломат бўлинг! Бугунги ғалабани ҳар ким ўзича кимгадир бағишлайди, мен эса уни сайт ўқувчиларига бағишлайман! Биз сиз билан, сиз эса биз билан! Ҳозирча хайр!




Мана қандай ишлаш керак




МОҚ матбуот котиби Шавкат Жалилов ўз саволларига жавоб оляпти


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика