RU

Последние новости

17:13“Хоразм” мураббийи Сергей Токов: “Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири”  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  0 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  5 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2

Фотомақола: "Championat.asia" Мадридда! "Реал" музейига саёҳат Новости

Фотомақола: "Championat.asia" Мадридда! "Реал" музейига саёҳат

"Эль Классико"ни томоша қилганимиздан сўнг, "Сантьяго Бернабеу" стадионига саёҳат қилдик.

1947 йилнинг 14 декабрида фойдаланишга топширилган "Сантьяго Бернабеу" стадиони бугунги кунда "Реал Мадрид" жамоасининг кўп йиллик тарихининг бир бўлагига айланиб улгурган. Айнан шу стадион не-не юлдузларни кўрмади дейсиз. Ди Стефанодан тортиб, Зидангача. Раулдан икки Роналдугача. У ерда фаолият олиб борган мураббийларни айтамаса ҳам бўлаверади.

"Эль Классико"нинг эртасига бизга ҳам мана шу стадион музейига саёҳат қилиш насиб этди.


Стадион бўйлаб тур айнан шу нуқтадан бошланади. Чипталар нархи ҳар хил. 24 еврога гид билан чипта оласиз. Гидсиз 19 евро. Агар ташрифчилар сони 20 нафардан ошса чипталар 14 евродан тушади. Мадридликлар учун эса нархлар бироз арзонроқ. Ойлик абонименти борларга, абониментнинг турига қараб бепул чипта олишингиз мумкин.


Аввалига стадионни томи бўлмаган. Иссиқ кунларда махсус қоғоз қалпоқчалар мухлислар томонидан катта талаб билан харид қилинадиган маҳсулотлардан бири бўлган.


Бу тўплар 1930/40 йилларга оид бўлиб, айнан "Реал"нинг ўша даврдаги футболчилари томонидан ишлатилган.


"Реал"нинг ўзбекистонлик мухлислари "ўз" кубокларининг олдида...


Бу эса "Реал"нинг тирик афсонаси РАУЛЬнинг 1998 йилда кийган бутсаси.


Музей ичига кирар экансиз, деворларга ўрнатилган махсус саҳналарда "Реал"нинг ҳар 10 йиллигига бағишланган видеороликларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.


Ота-оналар фарзандларини "Реал" тарихи билан жонли равишда таништиришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун маъмурият уларга тайёр қўлланмаларни яратиб берган. Сиз девор тагидаги видеойўқламалар олдига кирасиз ва йил бўйлаб ўзингиз истаган кубок тарихини босасиз. Олингизда видео шарҳ сизга тарих ҳақида сўзлайди.


1902 йил "Реал"нинг логоси мана шунда кўриниш олган. Ҳозигиси ҳисобдаги еттинчиси ҳисобланади.


РЕКЛАМА: Дастур ҳомийси, "OREO" савдо белгиси... "Реал"нинг 1959 йилда бугунги ЕЧЛни ютган таркиби...


Бугунги асосий таркиб аъзоларининг либослари мана шундай тартибда музейдан жой олган.


"Сўйлоқ" Роналдонинг "Реал" музейида тутган ўрни катта. Айнан у томонидан қўлга киритилган бир неча совринларнинг нусхалари махсус ҳолатда кўргазмага жойланган.


Ҳар хил кўринишдаги трубаларда турли йиллардаги "Реал" мухлисларининг ҳайқириқларини эшитишингиз мумкин...


ЕЧЛ Кубокларидан қанча керак?


Биргина ди Стефанода ундан 5таси бор...

Бугунга шулар етади. Давоми эртага...

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика