RU

Последние новости

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  44 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  5 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Фотомақола. Анзур Исмоилов "ДИНАМО"да! Новости

Фотомақола. Анзур Исмоилов "ДИНАМО"да!

Бундан роппа - роса 9 йил аввал Анзур Исмоилов ижара асосида бир мавсумни Самарқандда, "Динамо" сафида ўтказган эди.

Бугунда Хитойнинг "Чанчун Ятаи" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамиз ҳимоячиси фаолиятини Тошкентнинг "Трактор" клубида бошлаган эди. 

12 йил ичида Анзур "Трактор"дан терма жамоагача бўлган анча узун йўлни босиб ўтди. Келинг, суратлар орқали буни ёдга оламиз.




2006 йил. 2003 йил "Трактор" сафида олий лигада дебют қилган Исмоилов биринчи даврада иккита ўйинда майдонга тушади ва мавсумни "Пахтакор" ўринбосарлари сафида якунлайди. 2004 ва 2005 йилларни ҳам у ўринбосарлар сафида ўтказди. Доимий равишда 18талик рўйхатдан жой олсада, унга шу йиллар давомида уч маротаба асосий таркибга кириш насиб этган. 2006 йил эса Анзурни Агамуродов Самарқандга олиб кетади. Иккинчи давранинг барча ўйинларида майдонга тушган қаҳрамонимиз, мавсум кашфиётига айланади ва ўз ҳисобига учта гол ёзиб қўяди.




2007 йил. Бир йил ўтиб Исмоилов яна "Пахтакор"га қайтди. У йиллари Исмоилов ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилар эди. Бу пайтда "Пахтакор" ҳимоясининг марказида яна бир ёш футболчи Клецков ва олий лига тарихидаги энг яхши легионерлардан бири бўлган Гочкули Гочкулиев ҳаракат қилардилар. Анзур шу йили иккинчи даврадан бошлаб асосий таркибдан жой олди.




2008 йил. 2008 йил Гочкулиев жамоани тарк этганидан сўнг Исмоилов "Пахтакор"нинг марказий ҳимоясидан ўрин олди ва 2010 йилгача ўз ўрнини ҳеч кимга берма келди. Бу орада у терма жамоанинг ҳам муҳим ўйинчилари қаторига кира олди.

 



2009 йил. Гарчанд, чемпионликни қўлдан бой бермасада, Анзур Исмоилов "Бунёдкор" учун ОЧЛда жуда ҳам керак эди. Суратга бир қаранг, Исмоилов, Аҳмедов ва Гейнрихга эга жамоа ўша йили Ўзбекистон чемпиони бўла олмасди. Жуда ҳам кучли эди чемпионатимиз. "Бунёдкор"нинг шартлари Исмоилов ва "Пахтакор"ни тўлиқ қониқтирди ва 2009 йил Анзур учун шерлар сафидаги сўнггиси бўлди.




2010 йил. Спортдан бошқа истаган соҳангизда умр давомида фаолият олиб боришингиз мумкин. Лекин футболнинг қоидаси бошқа. Қисқа фаолият давомида ҳамма ҳам яхши жамоада ўйнашни истайди. 2010 йилни Ривалдо билан бирга "Бунёдкор"да бошлаган ҳимоячимиз мамлакат чемпиони бўлди. 2011 йил эса унга илк маротаба ҳориждан яхши таклиф тушди.




2011 йил. Терма жамоамизнинг Қатар майдонларида бўлиб ўтган аъло юришидан кейин кўпчилик қатори Анзур Исмоиловга ҳам ҳориждан таклиф тушди. Хитойнинг "Чанчун Ятаи" клуби ҳамюртимиз билан узоқ муддатли шартнома тузди.




2012 - 2014 йиллар. Анзур Хитой супер лигаси тарихидаги энг яхши ва муқим ўйнаган ҳимоячилардан бири бўлди. 2014 йил ятаиликлар у билан тузилган шартномани яна икки йилга узайтирдилар. Мана 5 йилдирки футболчимиз чин ўлкасида тўп тепиб келяпти.




2015 йил. Барчамиз каби унинг ҳам мақсади битта - ЖЧ!




Бу сурат эса ФИНИШ учун. Собиқ МҲСК стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ва Россия олимпия терма жамоалари ўртасида кечган ўйин аввалида Исмоилов ва Муллажонов.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика