RU

Последние новости

16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4

Фотофакт. Қаршилик мухлис Рўзиқул Бердиевни афсонавий мураббийга ўхшатди Новости

Фотофакт. Қаршилик мухлис Рўзиқул Бердиевни афсонавий мураббийга ўхшатди

Кеча Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Кубокнинг ярим финалига йўл олди. Биласиз, охирги пайтларда қаршиликлар бош мураббийи атрофида кўп гап-сўзлар бўлди. Рўзиқул Бердиев дисквалификация сабаб кечаги баҳсни техник ҳудудда кузата олмади. 

Кечаги ўйиндан олдин ва учрашув давомида кўпчилик мухлислар жўр бўлиб Бердиевни қўллаб-қувватловчи сўзлар айтишди. Бундан ишқибозлар мураббийни қанчалик ҳурмат қилишини тезда тушуниб олса бўлади. 

Ҳатто мухлислардан бири Рўзиқул Бердиевни афсонавий мураббий Сэр Алекс Фергюсонга қиёслаб баннер кўтарди. Баннерда Бериев ва Фергюсон сурати ёнма-ён қўйилган бўлиб, ҳар иккала иккала мутахассисга "Сэр" эътирофи берилган. Қолаверса, Бердиевга нисбатан "Ягона, тенгсиз мураббий" дейилган. 


Яхши биласиз, шотландиялик мураббий Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти орқали "Сэр" унвонига сазовор бўлган. Бизда бундай унвон йўқ, аммо ҳукумат раҳбари томонидан бериладиган "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий" унвонини Рўзиқул Бердиев қабул қилиб олган. 

Маълумот учун, Сэр Алекс Фергюсон 1986-2013 йиллар оралиғида МЮни бошқариб, 13 бор чемпионликни нишонлаган. Шунингдек, 5 марта Англия Кубоги, 10 марта Англия Суперкубоги, 2 бор Европа чемпионлар Лигаси, бир мартадан УЕФА Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони ва бошқа турли совринларни қўлга киритган.

Рўзиқул Бердиев эса "Насаф"даги 10 йиллик фаолияти мобайнида 4 бор Ўзбекистон чемпионати бронза медалларга сазовор чиққан, бундан ташқари, 2 бор кумуш медаль, 2 бор Ўзбекистон Кубоги ва 1 марта Суперкубокни қўлга киритган. Рўзиқул Бердиев 5 марта Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилган. 

Бердиев ҳисобида фақат чемпионлик медали йўқ, холос. Лекин "Насаф" бу мавсум чемпион бўлишга жуда яқин турибди.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика