Форз Кўрфази Кубоги-2019. Баҳрайн – С.Арабистони ўртасидаги финал тақдирини ягона гол ҳал этди
08 дек 2019 23:20
Новости
Форз Кўрфази Кубоги-2019. Баҳрайн – С.Арабистони ўртасидаги финал тақдирини ягона гол ҳал этди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган 24 Форс Кўрфази Кубоги мусобақаси ўз якунига етди.
Ҳал қилувчи учрашувда Баҳрайн термаси Саудия Арабистонига қарши тўқнаш келди. Ўйиннинг 69 дақиқасида Муҳаммад ал-Ромайҳи томонидан киритилган гол баҳрайнликлар минимал ғалабани тақдим этди. Шу тариқа, мазкур терма жамоа ўз тарихида илк бор Форс Кўрфази Кубогида ғолибликни қўлга киритди. Саудия эса 7 маротаба финалда ютқазди. Уларнинг ҳисобида учта титул бор эди.
Форз Кўрфази Кубоги-2019. Финал.
“Абдуллоҳ бин Ҳалифа” номидаги стадион.
Баҳрайн – Саудия Арабистони 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: Муҳаммад ал-Ромайҳи 69
Амалга оширилмаган пеналти: Салмон Ал-Фараж 12


Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии