Флик: “Бавария”даги ишим менга завқ бағишлаяпти”
24 ноя 2019 09:24
Новости
Флик: “Бавария”даги ишим менга завқ бағишлаяпти”
“Бавария” бош мураббийи Ханси Флик жамоасининг Бундеслига 12-турида “Фортуна” устидан қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди.
“Биринчи бўлимда кўрсатилган ўйиндан жудаям мамнунман. Биз нимани режалаштирган бўлсак, барчасини амалга ошира олдик. Илк дақиқаларданоқ рақибга босим уюштириб, мақсадимиз фақат ғалаба эканлигини билдириб қўйдик. Биринчи қирқ беш дақиқаликда жамоа эсда қоладиган ўйин намойиш этди.
Иккинчи бўлимда эса айрим хатоларимиз кўзга ташланди ва биз айнан шу ҳолатлар бўйича ишлашимиз кераклигини билиб олдик. Тўпни жуда кўп йўқотдик. Жамоа билан ишлаш менга завқ бераяпти. Футболчилари менинг режаларимни ажойиб тарзда амалга оширишмоқда”, дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” расмий сайти.
Комментарии