Флик: “0:2 дан кейин "уйғондик" ва 60 дақиқа майдонда тўлиқ устунлик қилдик”
07 мар 2021 09:18
Новости
Флик: “0:2 дан кейин "уйғондик" ва 60 дақиқа майдонда тўлиқ устунлик қилдик”
“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслига 24-тури доирасида “Боруссия” (Дортмунд) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашувда мюнхенликлар тезкор иккита гол ўтказиб юборишларига қарамай, якунда рақибни икки тўп фарқи билан доғда қолдиришди -4:2.
“Айни пайтда рақибларимиз имкон бўлди дегунча, албатта бизнинг дарвозага гол уришмоқда.
Биз ҳисоб 0:2 га ўзгаргач, “уйғондик” ва биздан шунчаки очко олиб бўлмаслигини кўрсатиб қўйдик. Ҳисобдан келиб чиқиб ҳам биз ғалабага лойиқ эканлигимизни айтиш мумкин. Қолаверса, 60 дақиқа вақт давомида майдонда рақибдан тўлиқ устунлик қила олдик”, деди Флик.
“Бавария” айни пайтда Бундеслига турнир жадвалида 55 очко тўплаб пешқадамлик қилмоқда. “Боруссия” (Д) эса 39 очко билан олтинчи поғонани эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии