Фирмино: "Орзуим амалга ошди"
25 окт 2014 23:00
Новости
Фирмино: "Орзуим амалга ошди"
"Хоффенхайм" ярим ҳимоячиси Роберто Фирмино Бразилия терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилди.
Мени бир пайтлар Бразилия ёшлар терма жамоасига таклиф этишганди. Аммо ўша пайтда клуб мени қўйиб юбормаган. Бразилиялик мухлислар мени танишмаса ҳам керак. Мен мамлакатдан жуда ёшлигимда чиқиб кетганман. Дунга мени терма жамоага таклиф этганини эшитиб жуда қувониб кетдим. Ўшанда мен отамнинг туғилган кунида ўтиргандим. Шу пайт менга телефон қилишди ва терма жамоадан чақирув бўлганини айтишди. Орзуим амалга ошди.
Комментарии