"Фиорентина" "Боруссия Д"га Драговскининг нархини маълум қилди
18 фев 2021 00:52
Новости
"Фиорентина" "Боруссия Д"га Драговскининг нархини маълум қилди
"Бинафшаранглар" польшалик дарвозабон билан шартномани узайтириш устида ишламоқда.
"Фиорентина" дарвозабони Бартломей Драговски Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтиш орқали фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "қовоғарилар" 23 ёшли дарвозабонга қизиқиш билдиришган, аммо "бинафшаранглар" раҳбарияти у билан 2023 йил июнида тугайдиган амалдаги шартномани узайтириш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.
Қайд этилишича, "Фиорентина" президенти Рокко Комиссо Драговски билан 20 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.
Польшалик посбон жорий мавсумда А Серияда 22 ўйин ўтказиб, 35 та гол ўтказиб юборди ҳамда 5 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии