RU

Последние новости

21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  2 21:45Ўйнайдими ё ўйнамайдими? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  1 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  93 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  2 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

Финал учрашувидаги мағлубият ва кеча ғалаба қозонишимизга нима етишмади? Новости

Финал учрашувидаги мағлубият ва кеча ғалаба қозонишимизга нима етишмади?

Хабарингиз бор, кеча "CAFA nations cup" мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Финал баҳси тақдирини Азмуннинг ягона голи ҳал қилди ва Эрон мусобақа ғолибига айланди. "Оқ бўрилар"га зафар қучиш учун нима етишмади? Кечаги учрашувни таҳлил қилиб чиқамиз.


Жамоаларнинг ўйиндан аввалги ҳолати

Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA nations cup" гуруҳ босқичида учта ўйин ўтказди ва барча ўйинларда ғалабага эришди. Биринчи турда Ўмонни мағлуб этган бўлсак, иккинчи ва учинчи турларда қўшниларимиз Туркманистон ва Тожикистон терма жамоаларини ишончли тарзда мағлубиятга учратдик ва юз фоизлик натижа билан "А" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритдик. 

Эрон терма жамоаси эса, "Б" гуруҳидан жой олганди ва гуруҳ босқичида иккита ўйин ўтказди. Дастлаб Афғонистон терма жамоаси йирик ҳисобда мағлуб этилган бўлса (6-1), иккинчи учрашувда мезбон Қирғизистон терма жамоаси 5-1 ҳисобида мағлуб этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ушбу мусобақа давомида таркибда кўп ротация қилишини айтиб ўтган эди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа доирасида ўтказган 4та учрашувида ҳар хил таркибда майдонга тушди, финал учрашувида эса асосий таркибимиз майдонда эди. Эронликлар ҳам асосий таркибни майдонга ташлашди ва барча финалга тайёр эди.


Тактика ва услуб

Финал баҳсида, терма жамоамиз рақиб ўйинига қараб услуб танлади ва 5-2-3 тактик схемада ўйинни бошлади. Марказий ҳимоядаги "учлик" Насруллаев, Эшмуродов, Абдуллаев ҳимоя чизиғига жавобгар бўлишди, терма жамоамиз ҳужумга ўтаётган пайтларда Насруллаев олдинга чиқиб ярим ҳимоячи позициясида ҳаракатланди. Қанот ҳимоячиларимиз Фаррух Сайфиев ва Ҳожиакбар Алижоновлар ўз қанотларидан ҳужумга ёрдам беришди. Майдон марказида Шукуров ва Хамробеков кеча анча тер тўкишди. Шукуров кўпроқ ҳужумчиларга вазият яратиш билан банд бўлган бўлса, Одил Хамробеков рақибдан тўпни олиб қўйиш билан банд бўлди. Вингерларимиз Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов ўз қанотларида бош-қош бўлишди. Ҳужумчимиз Элдор Шомуродов учрашув давомида ўз позициясидан бир ортга қайтиб "ложная девятка" ролида ҳам ўйнади, у ушбу ҳаракатлари билан қанотдаги Машарипов ва Ўруновларга тўп етказиб берди. Терма жамоамиз ҳужум уюштираётган чоғида "креативлик" етишмаётгандек гўё ва кечаги учрашувда Искандеровнинг майдонга тушмагани яққол сезилди. Шунга қарамай, футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида бир нечта яққол голли вазиятлар яратишди. Остон Ўрунов дарвозабон билан бирга-бир чиққан вазиятда, эронлик голкипер ҳамюртимизнинг зарбасини қайтарган бўлса, биринчи бўлимдаги Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди ва қайтган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади, холос. Умумий қилиб айтганда, кеча терма жамоамиз "адаптив" яъни рақибга мослашган ҳолда ҳаракатланди.


Статистика

Ўзбекистон терма жамоаси кеча 90 дақиқа давомида рақиб дарвозасига 9 та зарба йўллади. Уларнинг бор йўғи 4 таси аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши кечган сўнгги расмий учрашуви 2017 йилга тўғри келади. ЖЧ-2018 саралиш босқичи доирасида бўлиб ўтган ўша беллашувда, Ўзбекистон терма жамоаси рақиб дарвозасига бита ҳам аниқ зарба бера олмаган эди. Эрон ҳам бизнинг дарвозамиз томон 9 та зарба берди, уларда ҳам уринишларинг 4 таси аниқ чиқди. Тўп назорати эса деярли бир хил 53% вақт мобайнида Ўзбекистон терма жамоаси, 47% фоиз меҳмонлар тўпга эгалик қилди. Статистикага назар солсак, устунлик терма жамоамиз томонида, лекин статистика натижа қилиб бермайди. Эрон бизни ҳар доим ютиб келган, бу янгилик эмас. Эрон биздан ҳар доим жисмоний томонлама кучли бўлган ва ушбу жиҳат, ҳар доим бизга панд бериб келади. Эрон миллий чемпионати жисмоний томонлама жуда кучли ва шу сабаб миллий терма ҳам жисмоний ҳолат бўйича Осиёда энг кучлилардан. Бизнинг терма жамоамизда эса ҳар доим жисмоний ҳолат заиф нуқта бўлган. Жисмоний ҳолатимизни яхшиламас эканмиз, Эронга ютқазаверамиз.


Камчиликлар

Кечаги учрашувда, мураббийлар штаби ўзгаришларни кеч амалга оширди ва улардан самарасиз фойдаланди. Тажриба етишмаётгани ва футболчиларнинг даражасидаги фарқ ҳам сезилиб қолди. Учрашувдаги асосий муаммомиз ҳужум чизиғидаги етишмаган "креативлик" бўлди, менимча.


Хулоса

Терма жамоамиз финал баҳсида ёмон ўйнамади. Рақиб таркиби кучли, бизда эса бундай кучли терма жамоаларга қарши ўйинларда тажрибаси камроқ футболчилар ҳам бор эди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг, футболчиларимиз бир оз саросимага тушиб қолишди. Бош мураббий йўқлиги ҳам футболчиларга ўз таъсирини ўтказгани шубҳасиз. Умумий қилиб айтганда, терма жамоамизга кечаги учрашувда тажриба етишмади. Миллий терма жамоамиз ушбу мусобақада ёмон иштирок этмади ва унинг ўйинига баҳо беришимизга ҳали бор, асосий имтиҳон - Осиё Кубоги.


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика