RU

Последние новости

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  1 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  43 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Финал қандай ўтди? Новости

Финал қандай ўтди?

"Бунёдкор" стадиони аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилди.

Унда 18 ноябрь куни Олий лига мавсумини якунлаб берган 2 клуб — "Сўғдиёна-W" ҳамда "Бунёдкор-W" қизлари ўзаро куч синашишди.

Пойтахт клуби устози Элмира Ғуломова қуйидаги футболчиларни асосий таркибга киритди.

“БУНЁДКОР-W”

23. Зарина Саидова, 5. Камола Рисқиева, 6. Айжан Бўронбекова, 8. Луиза Садирова (сардор), 9. Дилдора Нозимова, 10. Саида Галимова, 15. Умида Зоирова, 17. Дилрабо Асадова, 18. Юлдуз Набиева, 22. Азиза Норбоева, 27. Илвина Аблякимова.

Захирадагилар: 1. Олга Қаҳҳоров, 12. Зиёда Ирисбоева, 11. Гулчеҳра Эшмаматова, 14. Марина Косникова, 19. Нозима Эргашева, 20. Бахтигул Токтоболотова, 21. Сўғдиёна Алламуродова, 24. Зуҳра Бердиева.

“СЎҒДИЁНА-W”

22. Нозима Ҳасанова, 3. Ўғилой Қўчқорова, 5. Нафиса Набиқулова, 6. Ирода Турдиалиева, 8. Росачарне Периале, 9. Маҳлиё Сарикова, 10. Фусейна Мумуни, 13. Юлдуз Шодиева, 17. Танзила Зарбиева, 23. Диёра Ҳабибуллаева, 99. Алберта Аҳиалей.

Захирадагилар

1. Кумушой Ғуломова, 16. Даря Телешева, 4. Насиба Ҳожиева, 11. Маҳлиё Назарқулова, 21. Холида Дадабоева, 25. Эъзоза Шарипова, 77. Зарина Маматкаримова.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 4-дақиқада "бурилар" вакили Мумуни Фусейна томонидан урилди.

1-бўлим охирида "қалдирғочлар" вакиласи Дилдора Нозимова тўп майдонни тарк этганидан кейин Диёрахон Ҳабибуллаевана нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Гарчи 1 киши кам бўлиб қолган бўлса-да, "Бунёдкор" қизлари Рустам Лутфулиннинг ўйинни якунлаб берувчи ҳуштаги чалингунига қадар рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди.

Жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов Олий лиганинг сўнгги турида қизил карточга олгани туфайли бугун техник зонада эмас, мухлислар орасида ўтиришга мажбур бўлди. Унинг ўрнини ёрдамчиси Гулшан Шодиева тўлдирди.

Хуллас, Жиззахнинг "Сўғдиёна-W" жамоаси ўз тарихида илк бор мамлакат кубогига эга чиқди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ЎзПФЛ бош директори ўринбосари Лазиз Қўчқоров мусобақа кубогини ғолиб жамоага топширишди.

"Сўғдиёна" — аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиби

ФАКТ: "Сўғдиёна-W" — Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 5-клубга айланди. Бунга қадар мусобақа ғолиблиги "Андижанка" (4 бор), "Севинч" (10 марта), "Металлург" (3 карра) ҳамда "Бунёдкор-W" (2 марта) жамоаларига насиб қилган эди.

Ўзбекистон кубогининг жорий мавсумида 4 та учрашувда майдонга тушган Шерали Бобоқулов шогирдлари рақиб дарвозасини жами 31 марта ишғол қилгани ҳолда бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.

"Сўғдиёна-W" бу йил "Олтин дубль" қайд этди.

суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика