RU

Последние новости

14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  0 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  0 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  3 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  3 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  5 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  17 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  24 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0

Финал фотомақоласи - I. ЎЙИН Новости

Финал фотомақоласи - I. ЎЙИН

Ўзбекистон Кубоги финалига оид учта фотомақола беришга қарор қилдик. Уларнинг биринчисида 90 дақиқадан иборат икки бўлимга тўхталиб ўтамиз.



ПФЛнинг бу икки вакили мана 10 йилдирки, Кубокни шу тарзда стадионга олиб чиқишади. Шундан кейин учрашув бош қаҳрамонлари майдонга чиқиб келадилар.




Бобоев ва Бердиев ўйиндан олдин бир - бирларига омад тилаяптилар. Бобоевнинг омади кучли бўлиб чиқди ва "Насаф" ўз тарихидаги илк кубокни қўлга киритди. 




Шерзод Аъзамов худди автогол уришини билгандек, суратга қарамай тушяпти. Уялма шоввоз, жамоангни иккинчи голини сен урдинг...




Афсуски бу таркибни ўйната биладиган мураббий топилмаяпти. Аслида МТЖнинг келажаги сифатида қаралаётган бу ёшлардан кўп нарсани кутса бўлади.




Сатонинг бу йил жамоасига фойдаси кўп бўлди. Лекин 5та ҳимоячи билан тушган "Бунёдкор" учун у таянч ярим ҳимоячиси вазифасини гавда жиҳатидан ҳам бажара олмасди. Афтидан кечаги ўйиндаги тактика "қалдирғочлар"га панд берди.




Дрррррр-дррр... "Насаф" шифокори Барат Элмуродов совуқдан титираётган вазият... 




Хайрулла Каримов финалда қизил карточка олиш қанчалик аламли бўлишини яхши билади. Энди бу икки футболчи 26-турда "Пахтакор"га қарши кечадиган муҳим ўйинда майдонга туша олмайдилар. Катта эҳтимол билан мана шу ўйин пойтахтликларни ОЧЛда иштирок этиш этмаслигини ҳал қилади. Ҳали "Насаф" билан ҳам тур учрашуви бор.




Мурод Зухуров 2012 йил тошкентликларнинг ғалабаси билан тугаган, "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида кечган финалда ҳам ўз дарвозасидан голлар ўтказиб юбориб кубокдан қуруқ қолган эди. Бу сафар посбон юқоридаги жамоалар ўртасида кечган ўйинда, иккинчи жамоа сафида мағлубиятга учради.




Артур Геворкяннинг урган голлари орасидаги энг муҳими...




"Насаф" мураббийлар штабини қувончи, "Бунёдкор" мураббийлар штабига аксинча таъсир ўтказаётган вазият...




Бу эса финал ҳуштаги янграганидан кейинги илк "кадр"...


П,С: ОАВ учун суратлардан фойдаланиш ман этилади!

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика