RU

Последние новости

01:15ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ 0:1 (матнли трансляция)  41 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  24 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Филиппо Индзаги: “Ёшлар билан ишлаш ҳар доим ёқимли бўлган, айниқса “Милан”да” Новости

Филиппо Индзаги: “Ёшлар билан ишлаш ҳар доим ёқимли бўлган, айниқса “Милан”да”

Бу йил Примаверада “Милан”нинг ўйинлари жуда қизиқарли бўлади, ахир бундан буён уларга Филиппо Индзаги мураббийлик қилади. Кеча Индзаги Миланеллода матбуот анжумани берди.
Ўзининг янги иши тўғрисида: “Мен ҳар доимгидек иштиёқга тўламан. Миланеллода бўлиш ҳам бу ўзига ҳос хиссиёт, бу ерда биринчи жамоага яқинликни сезасан. Раҳбарият яъни Галлиани ҳам, Брайд ҳам ёшларга жуда ишонишади. Биз уларнинг юрагида ғолиблик руҳиятини вужудга келтириб тарбиялашимиз керак. Мақсад - уларни биринчи жамоага етиштириб бериш. Мен бундай вазифани менга ишониб топширишганидан жуда хурсандман”.

Жамоа тўғрисида: “34 ўйинчи - бу жуда кўп. Мен ёшига қараб ўтирмайман, агар ўйинчи арзиса - у ўйнайди. Агар ўйинчи аниқ пас беролмаса бу муаммо эмас. Муаммо кайфиятнинг жиддий эмаслигида”.

Ўйин тактикаси тўғрисида: “Биринчи таркиб тактикасини асос қилиб оламиз. Лекин ўйин пайти зарурат туғилса уни ўзгартирамиз. Аллегри 4-3-1-2 тактикасидан фойдаланади”.

Биринчи жамоада хали ҳам 9 рақамли футболканинг эгаси йўқлиги: “Умид қиламанки буни юқори даражали хужумчига беришади. Балотелли ва Эль Шаарави терма жамоа ўйинчилари, шунингдек Паццини, Ньянг ва бошқалар бор. Бизда ҳужум саволининг ечими яхши”.

Аллегри билан муносабати тўғрисида: “У билан муносабатим ажойиб. Лекин бу ҳақда гапириш ортиқча, асосийси бу менинг мўжизакор вазифам, менинг ишим болалар билан”.

Жаноб Индзаги матбуот анжуманини шундай тамомлайди: “Ёшлар билан ишлаш ҳар доим ёқимли бўлган, айниқса “Милан”да”.


asmilamfan.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика