Филипп Лам энди олтинчи
16 ноя 2013 18:27
Новости
Филипп Лам энди олтинчи
Германия терма жамоасининг сардори Филипп Лам кеча бўлиб ўтган Италияга қарши баҳсда бундестим таркибида 104 марта майдонга чиқди.
Бу борада у ўтказган ўйинлари сони жиҳатидан Франц Беккенбауерга тенглашиб олди.
Энг кўп майдонга тушиш борасида яққол етакчи – Лотар Маттеус саналади. Маттеус умумий хисобда 150та учрашувда бундестим учун ҳаракат қилган. Мирослав Клозе ҳисобида 130та учрашув мавжуд ва у бу борада иккинчи. Лукас Подолски 111 ўйинда иштирок этган бўлса, Юрген Клинсманн 108, Юрген Колер 105та баҳсда майдонга тушишган. Энди Ламм ҳам 104та учрашув билан афсонавий Беккенбауерга етиб олди. Германия терма жамоаси сафида кўп ўйин ўтказган ўйинчилар орасида яқиндагина жароҳатланган Бастиан Швайнштайгер ҳам бор. У роппа роса 100та баҳсда иштирок этган.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии