RU

Последние новости

21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  185 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2

Фигу, Неймар, Дембеле ва Коутиньо. Булар ҳеч қачон Месси бўла олмайдиган йигитлар Новости

Фигу, Неймар, Дембеле ва Коутиньо. Булар ҳеч қачон Месси бўла олмайдиган йигитлар

“Барселона” ҳиёнаткорлар гирдобида қоладими? Каталониянинг “Барселона” клуби Филиппе Коутиньо билан беш йиллик шартнома имзолади. У яхши футболчи, каталонияликлар ўйинига ижобий тус қўша оладиган фигура.

Айни дамда “Барселона” билан боғлиқ уч йирик трансфер ва ундаги баъзи ўхшашликлар ҳақида фикр алмашмоқчиман. Бунда сиз ҳам ўз фикрингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Диққатимни тортаётган жиҳат — футболчиларнинг инқилоби. Усмон Дембеле Дортмунд “Боруссия”ни қандай тарк этганини кўрдик. У “Барселона” ишқида ёнгани учун ҳам, ўзининг амалдаги жамоасини беҳурмат қилишдан тап тортмади. Мураббий ва раҳбарият билан сен-менга бориши, машғулотларда иштирок этмаслиги ва ўйинларга бўлган муносабатидан бу яққол кўринди.

“Барселона” — ҳар қандай футболчи тўп суришни орзу қиладиган клуб, бунисига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бироқ дортмундликлар ҳам Дембеленинг бўйнига арқон ташлаб олиб келмаганди, унинг учун пул тўлаган, яхши ниятлар қилган, келишувга кўра, ўз зиммасидаги шартларни бажарган. Айтайлик, Усмон Каталонияга кетишни истардим, деб айтиши ва келишув маданиятига кўра, “Боруссия” учун борини беришда давом этиши мумкин эди. Агар у “Барселона”га чиндан ҳам керак бўлса, испан гранди “Боруссия” рад эта олмайдиган суммадан қочмаслиги катта эҳтимол. 

Коутиньода ҳам шундай ҳолат кузатилди. Унда ҳам инқилобий чиқишлар бўлди. У ҳам “Барса” ишқида яшади ва амалдаги клуби ҳақида ўйламай қўйди. Шуларни эслаб, Неймар “Барселона”ни қандай ташлаб кетгани кўз олдимдан ўтди. Сизнингча, булар бир-бирига ўхшаш манзаралар эмасми?

Ҳа, Неймар ортидан Каталония клуби катта пул ишлади. Ўз навбатида “Барселона” ҳам Дортмунд ва Ливерпуль клубларини рози қиладиган пулни тўлади. Аммо гап футбол, эркакча келишув ва садоқат ҳақида борганида, бу уч юлдузнинг ҳеч қачон Месси, Тотти ёки Жеррард бўла олмаслигини тушуниш мумкин. Мен улар жамоасида қолиши керак демоқчимасман, бироқ токи трансфер амалга ошмагунига қадар, унинг юлдуз бўлишига сабаб клубга тупуриб қўйиш ҳам ярамаса керак. 

Ўз вақтида Фигу “Барселона”ни Неймардан ҳам ёмон аҳволда ташлаб кетганди. Негадир сўнгги вақтларда бу клуб шу каби футболчилар билан ўралашиб қолаётгандек. Бу бора-бора Месси, Иньеста, Хави каби садоқат тимсоллари бўлган футболчилар ўрнини, қисман суюқоёқ бўлган йигитлар эгаллашига сабаб бўлмаса эди. Айтишади-ку, кимнинг менга сотиб, ёнимда ном қозонмоқчи бўлган инсон, вақти келиб мени ҳам кимгадир сотиб бермаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди, деб. 

P.S. Менга Коутиньо, Дембеле ва Неймарнинг ўйини жуда ёқади. Улар етук футболчилар. Балки кейинги авлод ким биландир шартнома тузиш олдидан, унга орзу жамоаси деган бандни киритиб қўйиши керакдир... Масалан, “агар мени “Барселона” сўраб қолса, фикримни албатта инобатга оласизлар”, дегандек...

Автор :
Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика