RU

Последние новости

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  24 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  128

FIFA.UZ иштирокчилари диққатига! Новости

FIFA.UZ иштирокчилари диққатига!

Кеча "FIFA.UZ"дан мега совға ҳақида хабар бергандик.
Шундан сўнг кўплаб саволлар келиб тушди. Ушбу чипталарни ютиб олиш учун сиз FIFA.UZ сайтида рўйхатдан ўтиб кучли бешлик чемпионатларида (Англия, Италия, Испания, Германия ва Франция) жамоа тузиб иштирок этишингиз лозим. 2013/2014 йилги мавсум якунида сизнинг ушбу 5та чемпионатда тузган жамоаларингизнинг умумий бали қўшилади. Масалан, Англияда сиз тузган жамоа бир мавсумда 600 очко йиғди. Италия - 500, Испания - 550, Германия - 400, Франция - 300. Мана шу очколарингиз қўшилади ва 2350 очко ҳосил бўлади. Бошқа иштирокчиларнинг ҳам очколари шу тақлид қўшилади. Сиз тўплаган очко билан умумий рейтингда (5та чемпионат йиғиндиси) кучли учликка кира олсангиз у ҳолда учта чиптадан бири сизга насиб этади ва Европадаги севимли клубингиз иштирокидаги ўйинни стадиондан туриб томоша қиласиз! Қайси ўйинга боришингизни FIFA.UZ маъмурияти ҳал қилади. 

Ўзбекистон чемпионати биринчи даврасида совға оладиганлар диққатига! Ҳозирча асосий совға "Sony Playstation 3" ғолиби аниқланмагани учун тақдирлаш маросимини августга қолдиргандик. Совғалар топшириш ни 12 август куни ўтказиш режалаштирилмоқда. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси юлдузлари қатнашишлари кутилмоқда. Мухлислар ўртасида футбол ўйини ҳам ташкил этиш режада бор. Якуний ва аниқ маълумот сайтимиз орқали эълон қилинади. 

Россия премьер лигасида жамоа тузиб иштирок этаётганлар диққатига! Тез кунда бу чемпионат учун ҳам ютуқли акция ташкил этилади. Бу ерда ҳам очколар йиғишда давом этинг ва янгиликларни кузатиб боринг.

FIFA.UZ ўйнанг ва совғалар ютиб олинг!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика