RU

Последние новости

13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  2 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  8 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  6 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  3 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  80

ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи Новости

ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи

ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан воз кечиш ҳамда кўплаб бошқа ўзгартиришларини жорий қилиш таклифини берди.

У жазолаш тизимини ўзгартириш ҳақида тушунтириш берди: "Вақтинчалик жазо - бироз қўрқинчлироқ. Ўн киши бўлиб 11 футболчига қарши ўйнаш қийин. Менда анчадан бери баскетболдаги каби қоидани жорий қилиш ғояси бор - бешта қоидабузарлик ва сен майдонни тарк этасан.

Офсайд борасида тўхталадиган бўлсак, уни бекор қилишга кўпчилик қарши бўлиши мумкин. Мен эса акси, чунки сўнгги вақтда футбол кўпроқ гандболга ўхшаб қолган. Тўққиз футболчи ва дарвозабон худди девордек жарима майдончасини ёпиб олишади" - дейди ван Бастен.

Голландиялик пенальтилар серияси ўрнига буллитлар сериясини қўллаш ва хатто бу тизим гуруҳ босқич ўйиларида ҳам бўлишини таклиф қилди.

"Буллитлар серияси? Ҳар бир жамоада бешта имконият бўлади. Ҳакам хуштак чалади ва футболчи 25 метрдан дарвозага яқинлашиб кела бошлайди. У саккиз сония ичида зарба бериши керак. Посбон ўз жарима майдончасида бўлади ва уни тарк эта олмайди. Агар биринчи уринишда тўп қайтарилса ёки гол бўлса буллит якунланади" - қўшимча қилади ван Бастен.

Рейтинг: -87   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика