RU

Последние новости

16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди?(тўлиқ матбуот анжумани)  1 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  0 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  5 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  10 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  19 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  9 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

ФИФА вице-президенти: «Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор аъло даражада» Новости

ФИФА вице-президенти: «Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор аъло даражада»

10 сентябрь куни ФИФА вице-президенти ҳамда Иордания Футбол Уюшмаси президенти Шахзода Али бин Ҳусайн Тошкентга ташриф буюрди.
ФИФА вице-президети ташриф чоғида ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Бунёдкор» спорт мажмуасига ташриф буюрди ва янги стадионни кўздан кечирди.

«Биринчи навбатда Юртбошингиз ҳамда ЎФФ Президентини мана шундай ажойиб спорт мажмуаси қад ростлагани билан чин қалбимдан табриклайман», - дейди Шахзода Али бин Ҳусайн. Бу - мамлакатингизда спортга ва футболга жуда жиддий эътибор қаратилаётанинидан далолат», - дея қўшимча қилди ФИФА вице-президенти.

«Футбол - дунёдаги энг оммавий спорт тури. Ўзбекистонда ажойиб авлод шаклланаётганига ва мамлакат футболи ривожланиш йўлида эканлигига гувоҳ бўлдим», - дейди Шахзода Али.

ФИФА вице президенти, шунингдек, «Бунёдкор» стадионига ташрифи чоғида «Бунёдкор» футбол клуби академияси фаолияти билан танишди ва болалар футболига берилаётган катта эътибор ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

«Болалар футболига бўлган эътибор ва уларга яратилган шароитлар аъло даражада. Яна бир маротаба Мамлакат рахбари ҳамда ЎФФ Президентини бундай бунёдкорлик ишлари ва мамлакат футболида олиб борилаётган ажойиб ислоҳотлар учун чин қалбимдан табриклайман», дейди Шахзода Али бин Ҳусайн.

Шахзода Али бин Ҳусайн шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси биносига ҳамда Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашувини кузатиш учун «Пахтакор» стадионига ташриф буюрди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика