ФИФА вакили "Forward" дастури бўйича юртимизга ташриф буюрди
17 авг 2018 10:16
Новости
ФИФА вакили "Forward" дастури бўйича юртимизга ташриф буюрди
ФИФАнинг Дастурлар бўйича координатори Андрей Вашкевич юртимизга ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан "Forward" дастури бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишишдан иборат бўлди.
Уч кун давомида ФИФА вакили турли спорт объектларида бўлиб, "Forward" дастури бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Жумладан, "Чиғатой" спорт базасида барпо этилаётган сунъий қопламали майдоннинг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, "Миллий" стадионни бориб кўрди.
Бундан ташқари, Андрей Вашкевич ЎФАда мутасаддилар ва бўлим бошлиқлари билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистонда футбол ривожи учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр алмашди. Келгуси режалар ва янги лойиҳалар ҳақида мулоқот уюштирди.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии