ФИФА собиқ арбитри: “Ҳакамга қилган ҳаракати учун Месси қизил олиши керак эди”
01 ноя 2020 19:30
Новости
ФИФА собиқ арбитри: “Ҳакамга қилган ҳаракати учун Месси қизил олиши керак эди”
Испаниялик собиқ рефери Хуан Андухар Оливер Ла Лига доирасида ўтган “Алавес” – “Барселона” баҳсида (1:1) Лионель Мессининг ҳакамга нисбатан қилган ҳаракатига муносабат билдирди.
Месси ўйин тўхтатилган вазиятда тўпни жаҳл устида тепиб юборгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланганди.
“Учрашув ҳакамини қўрқитмоқчи бўлгани учун Месси майдондан четлатиши керак эди”, дейди Хуан Андухар.
Комментарии