RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рекорд даражада юқорилади Новости

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рекорд даражада юқорилади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА аёллар терма жамоаларининг аввалги ой якунларига кўра рейтингини эълон қилди.
Аҳамиятлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ой рейтингига кўра дунё терма жамоалари орасида рекорд даражада - 89 поғона юқорилади. Бунгача дунё рейтингида 133-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эндиликда жаҳон рейтингида 44-поғонада бормоқда.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ойдаги натижаларга кўра ФИФА рейтингидаги барча терма жамоалар орасида энг юқорига кўтарилишга эришган жамоа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси март ойида Олимпиада-2016 саралаш 1-босқич баҳсларида иштирок этди. Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг ҳамда Фаластин аёллар терма жамоасини мағлуб этган ва сўнгги турда мезбон - Иордания терма жамоасига мағлуб бўлган эди.

Аёллар ўртасида терма жамоалар рейтингини Германия терма жамоаси бошқариб турибди. Кучли учликдан эса АҚШ ҳамда Франция аёллар терма жамоалари ўрин эгаллашган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика