ФИФА президентлиги учун сайловда Франция Блаттерга овоз берган
30 мая 2015 16:10
Новости
ФИФА президентлиги учун сайловда Франция Блаттерга овоз берган
Франция футбол федерацияси президенти Ноэль ле Грэ хабар қилишича, у УЕФАнинг Йозефф Блаттерга қаршилигига қарамай амалдаги ФИФА президентига овоз берган.
Олдинроқ УЕФА президенти Мишель Платини Блаттернинг истеъфосини талаб қилиб, барча турнирларни ФИФА тасарруфидан чиқиб кетиши билан қўрқитган.
"Мен Блаттер учун овоз бердим. Мен Ал-Ҳусайндан Йозеффни устун кўрдим. 2019 йилда аёллар жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритганимиздан бери ФИФА вакиллари билан яхши ишлаяпмиз" - дейди ле Грэ.
Комментарии