ФИФА Неймарнинг трансферини қонуний деб топди
12 июл 2017 13:39
Новости
ФИФА Неймарнинг трансферини қонуний деб топди
Халқаро футбол федерацияси ҳужумчи Неймарнинг "Сантос"дан "Барселона"га ўтишини қонуний деб тан олди.
Бразилия клуби 2015 йилнинг май ойида ФИФАга эътироз билдириб, "Барселона", Неймар ва N&N Consultoria компанияси қоидаларни бузганини маълум қилган эди. "Сантос" Неймар трансфери учун 17 млн. евро олган, қолган маблағ (58,5 млн. евро) эса N&N Consultoria компаниясига насиб этди.
Энди ушбу қарорга апеляция бериш учун "Сантос"да 10 кун бор. Олдинроқ Неймар ҳуқуқларининг бир неча фоизига эгалик қилувчи DIS инвеститцион компанияси футболчини жазолашни сўраган.
Комментарии