RU

Последние новости

11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  5 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  4 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4

ФИФА кунларидан Осиё Кубоги-2019 иштирокчилари қандай фойдаланди? Новости

ФИФА кунларидан Осиё Кубоги-2019 иштирокчилари қандай фойдаланди?

12-20 ноябрь халқаро тақвимда ФИФА кунлари сифатида белгиланганди.

Осиё Кубоги-2019 стартига кам вақт қолаётган бир пайтда аксар жамоалар тайёргарликка янада зўр беришяпти. Хабарингиз бор, ушбу мусобақа тарихда биринчи марта 24та жамоа иштирокида ўтказилади. Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳар ким турлича фойдаланди.

Кўплаб жамоалар ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган бўлса, баъзи жамоалар АФФ (АСЕАН футбол федерацияси), Шарқий Осиё чемпионатларида иштирок этишди. Қуйида Осиё Кубогининг ҳар бир гуруҳига алоҳида тўхталган ҳолда ноябрь ойида жамоалар ўтказган ўйинлар ҳақида маълумот берамиз. 



"А" гуруҳи: БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн. 

БАА
Мусобақа мезбони БАА терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Жамоа Боливия билан дуранг қайд этган бўлса, кейинги баҳсда Ливанни мағлуб этди.
16 ноябрь. БАА - Боливия 0:0 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. БАА - Ливан 2:0 (Ўртоқлик учрашуви) 

ТАИЛАНД
Таиланд терма жамоаси АФФ чемпионатида қатнашяпти. Бу жамоа Индонезияни мағлуб этиб, Филиппин билан дуранг ўйнади. 

17 ноябрь. Таиланд - Индонезия 4:2 (АФФ чемпионати)
21 ноябрь. Филиппин - Таиланд 1:1 (АФФ чемпионати) 

ҲИНДИСТОН
Ҳиндистон бу ойда фақат битта учрашувда иштирок этди. Иордания билан кечган беллашувда улар ютқазиб қўйишди. 

17 ноябрь. Иордания - Ҳиндистон 2:1 (Ўртоқлик учрашуви) 

БАҲРАЙН
Баҳрайн ҳам иккита ўйинда майдонга тушиши кутилганди, бироқ Қувайт билан ўртоқлик ўйини ўтказилди. Уммонга қарши баҳсда эса жамоа имкониятни бой берди.
15 ноябрь. Қувайт - Баҳрайн (ўтказилмади)
19 ноябрь. Уммон - Баҳрайн 2:1 (Ўртоқлик учрашуви)



"В" гуруҳи: Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания. 

АВСТРАЛИЯ
Мусобақа фаворитларидан бири Австралия аввалига Жанубий Кореяга қарши дуранг қайд этиб, кейинги баҳсда Ливанни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мана шу ўйинда Тим Кейхилл терма жамоа билан хайрлашди.
17 ноябрь. Австралия - Жанубий Корея 1:1 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Австралия - Ливан 3:0 (Ўртоқлик учрашуви) 

СУРИЯ
Сурия терма жамоаси ҳам бу ойда иккита назорат баҳси ўтказди. Жамоа Уммон билан дуранг ўйнаб, сўнгра Қувайтдан устун келди.
16 ноябрь. Уммон - Сурия 1:1 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Қувайт - Сурия 1:2 (Ўртоқлик учрашуви)

ФАЛАСТИН
Фаластинга қойил, иккита ўйин ўтказди. Дастлаб Покистонни мағлуб этган жамоа кейинги ўйинда Хитой билан дуранг ўйнади.
16 ноябрь. Фаластин - Покистон 2:1 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Хитой - Фаластин 1:1 (Ўртоқлик учрашуви) 

ИОРДАНИЯ
Иордания терма жамоаси бу ойда Ҳиндистондан устун келди ва Саудия Арабистони билан дуранг қайд этди.
17 ноябрь. Иордания - Ҳиндистон 2:1 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Иордания - Саудия Арабистони 1:1 (Ўртоқлик учрашуви)


"С" гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон, Филиппин.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея янги мураббий қўл остида мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Австралия билан дуранг ўйнаган жамоа кейинги ўртоқлик учрашувида бизни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
17 ноябрь. Австралия - Ж.Корея 1:1 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Ўзбекистон - Ж.Корея 0:4 (Ўртоқлик учрашуви) 

ХИТОЙ
Хитой битта ўйин ўтказди ва Фаластин билан 1:1 ҳисобини қайд этди.
20 ноябрь. Хитой - Фаластин 1:1 (Ўртоқлик учрашуви) 

ҚИРҒИЗИСТОН
Ён қўшниларимиз Қирғизистон ҳам битта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Япония билан кечган баҳсда йирик мағлубият қайд этилди.
20 ноябрь. Япония - Қирғизистон 4:0 (Ўртоқлик учрашуви) 

ФИЛИППИН
АФФ чемпионатида қатнашаётган Филиппин терма жамоаси бир ҳафта ичида учта ўйин ўтказди.
13 ноябрь. Филиппин - Сингапур 1:0 (АФФ чемпионати)
17 ноябрь. Тимор-Лесте - Филиппин 2:3 (АФФ чемпионати)
21 ноябрь. Филиппин - Таиланд 1:1 (АФФ чемпионати)




"D" гуруҳи: Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман. 

ЭРОН
Эрон терма жамоаси бу ойда иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Карлуш Кейруш шогирдлари битта ғалаба ва битта дуранг қайд этишди.
15 ноябрь. Эрон - Тринидад ва Тобаго 1:0 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Эрон - Венесуэла 1:1 (Ўртоқлик учрашуви) 

ИРОҚ
Боливия билан куч синашган Ироқ терма жамоаси дуранг ўйнади.
20 ноябрь. Ироқ - Боливия 0:0 (Ўртоқлик учрашуви)

ВЬЕТНАМ
Вьетнам ҳам АФФ чемпионатида қатнашяпти. Бу жамоа Малайзияни мағлуб этиб, Мьянмани енга олмади.
16 ноябрь. Вьетнам - Малайзия 2:0 (АФФ чемпионати)
20 ноябрь. Мьянма - Вьетнам 0:0 (АФФ чемпионати)

ЯМАН
Бу ойда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган Яман терма жамоаси иккала ўйинни ҳам бой берди. Лекин жамоа Саудия Арабистони ва БААга қарши майдонга тушди.
16 ноябрь. Саудия Арабистони - Яман 1:0 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. БАА - Яман 2:0 (Ўртоқлик учрашуви) 



"E" гуруҳи: Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, КХДР.

САУДИЯ АРАБИСТОНИ
Мусобақа фаворитларидан бири Саудия Арабистони дастлаб Яманни енгди ва иккинчи баҳсда Иордания билан дуранг қайд этди.
16 ноябрь. Саудия Арабистони - Яман 1:0 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Иордания - Саудия Арабистони 1:1 (Ўртоқлик учрашуви) 

ҚАТАР
Қатар терма жамоаси бу ойда Европанинг иккита жамоасига қарши майдонга тушди. Сенсацион тарзда Швейцарияни мағлуб этган қатарликлар кейинги ўйинда Исландия билан дуранг ўйнашди.
14 ноябрь. Швейцария - Қатар 0:1 (Ўртоқлик учрашуви)
19 ноябрь. Қатар - Исландия 2:2 (Ўртоқлик учрашуви) 

ЛИВАН
Ливан дастлаб биз билан 0:0 ўйнади, кейин эса Австралияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
15 ноябрь. Ўзбекистон - Ливан 0:0 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Австралия - Ливан 3:0 (Ўртоқлик учрашуви) 

КХДР
КХДР терма жамоаси Шарқий Осиё чемпионатида иштирок этмоқда. Бу жамоа олти кун ичида учта баҳсда майдонга тушди.
11 ноябрь. КХДР - Мўғулистон 4:1 (Шарқий Осиё чемпионати)
13 ноябрь. Гонконг - КХДР 0:0 (Шарқий Осиё чемпионати)
16 ноябрь. Хитой Тайпейи - КХДР 0:2 (Шарқий Осиё чемпионати) 



"F" гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Уммон, Туркманистон. 

ЯПОНИЯ
Осиё Кубогини ютишга лойиқ жамоалардан бири Япония Венесуэла билан дуранг қайд этди ва кейинги беллашувда Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
16 ноябрь. Япония - Венесуэла 1:1 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Япония - Қирғизистон 4:0 (Ўртоқлик учрашуви) 

ЎЗБЕКИСТОН
Ўзбекистон терма жамоаси бу ой иккала ўйинда ҳам мухлислар таъбини хира қилди. Ливан дарвозасига тўп кирита олмаган жамоа кейинги баҳсда Жанубий Кореядан жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборди.
15 ноябрь. Ўзбекистон - Ливан 0:0 (Ўртоқлик учрашуви)
20 ноябрь. Ўзбекистон - Ж.Корея 0:4 (Ўртоқлик учрашуви) 

УММОН
Уммон ҳам иккита назорат баҳсида иштирок этди. Сурия билан дуранг ўйнаган жамоа Баҳрайндан 2:1 ҳисобида устун келди.
16 ноябрь. Уммон - Сурия 1:1 (Ўртоқлик учрашуви)
19 ноябрь. Уммон - Баҳрайн 2:1 (Ўртоқлик учрашуви)

ТУРКМАНИСТОН
Энг қизиғи, Осиё Кубоги-2019 қатнашчилари орасида фақат Туркманистон ўртоқлик учрашувлари ўтказмаяпти. Бу жамоа баҳордан бери умуман йиғилгани йўқ.


Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика