RU

Последние новости

09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  1 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  1 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   0 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  32 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  3 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  14

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланади? Новости

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланади?

Бугундан март ойи учун белгиланган ФИФА кунлари бошланди деса бўлади.

ФИФА кунларидан терма жамоаларимиз ҳам унумли фойдаланишни мақсад қилган. Қуйида ким қаерда машғуот олиб бориши (ўйинларда майдонга тушиши) ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси. Бош мураббий - Сречко Катанец

Осиё Кубоги саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа Наманган шаҳрида ташкил этиладиган "Наврўз Кубоги" мусобақасида иштирок этади. Бош жамоамиз дастлаб 25 март куни Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради. 29 март куни бўлиб ўтадиган иккинчи ўйинни Уганда ёки Тожикистонга қарши ўтказамиз. 

Наврўз Кубоги-2022

25 март. 1/2 финал

16:00. Уганда - Тожикистон

20:00. Ўзбекистон - Қирғизистон

3-ўрин учун баҳс. 29 март. 16:00

ФИНАЛ. 29 март. 20:00


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси. Бош мураббий - Тимур Кападзе

Шу йилнинг 1-20 июнь оралиғида Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Олимпия терма жамоамиз "Дубай Кубоги"да иштирок этиб қайтади.

Футболчиларимиз 23 март куни Саудия Арабистони, 26 мартда БАА олимпия термаларига қарши баҳс олиб боради. 29 март куни ўтказаладиган баҳс рақиби кейинроқ маълум бўлади.


Ўзбекистон U-20 терма жамоаси. Бош мураббий - Равшан Ҳайдаров

U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентда йиғин ташкил этади. Аввалдан келишилганидек, U-20 жамоамиз 25 ва 27 март кунлари БАА ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш лозим эди, бироқ айрим сабабларга кўра, амирлик футболчилари Тошкентга келмайдиган бўлди. Шу боис катта эҳтимол билан ўзимизнинг жамоаларга қарши ўйин бўлиб ўтади. 


Ўзбекистон U-18 терма жамоаси. Бош мураббий - Рауф Инилеев

Март ойида U-18 жамоамизнинг йиғин ўтказиши кўзда тутилмаган. 


Ўзбекистон футзал терма жамоаси. Бош мураббий - Баҳодир Аҳмедов

Апрель ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 31 мартгача Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви белгиланган ва ҳар иккала беллашув Қирғизистон футзал термасига қарши кечади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика