ФИФА Клублар ўртасидаги мундиалда фаолият олиб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди
15 янв 2023 09:15
Новости
ФИФА Клублар ўртасидаги мундиалда фаолият олиб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди
1 февралдан 11 февралга қадар Марокашда клублар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
ФИФА мазкур мусобақа учун 26 арбитрни рўйхатдан ўтказди: 6 бош ҳакам, 12 нафари ёрдамчилар, 8 нафар ВАРга маъсуллар.
Ўйинни бошқариб борадиган олтилик эса қуйидагича: хитойлик Ма Нинг, жазоирлик Мустафо Горбал, сальвадорлик Иван Бартон, уругвайлик Андрес Матонте, руминиялик Иштван Ковач ҳамда инглиз Энтони Тэйлор.
Аввалроқ, мусобақага қуръа ташлангани ҳақида хабар бергандик.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии