RU

Последние новости

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  2 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  4 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  98 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

ФИФА ҳаками Цейтлин протокол тўлдиришда хатога йўл қўйди Новости

ФИФА ҳаками Цейтлин протокол тўлдиришда хатога йўл қўйди

Хабарингиз бор, олий лиганинг 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳсини ФИФА рефериси Владислав Цейтлин бошқариб борди.
1:1 ҳисобида якунига етган баҳсда олмалиқликлардан тўпни жамоанинг янги ярим ҳимоячиси Александр Алимпиевич киритди. Аммо Цейтлин ўйиндан кейин протокол тўлдиришда хатоликка йўл қўйиб, голни Санжар Шоаҳмедов номига ёзиб юборди.

Маълумки, учрашув протоколи расмий қайднома ҳисобланади. Ва статистика билан шуғулланувчи кишилар шунга монанд иш юритишади. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувининг 54-дақиқасида шундай воқеа юз берди. Жарима майдончаси ичига шиддат билан кириб борган “Олмалиқ” ҳужумчиси Зафар Полвоновни Хайрулла Каримов қўполлик ишлатган ҳолда тўхтатиб қолди.

Владислав Цейтлин бу ерда пенальти берди-ю, аммо Каримовга ҳеч бўлмаса “сариқ” ҳам кўрсатмади. Чунки у биларди, футболчининг сал олдин сариқ карточка олганини ва бу ўринда ҳимоячини аяди. Пенальтини жабрланувчининг ўзи тепишга қарор қилди. Аммо Зафарнинг тепган тўпи аввал Акбар Тўраевнинг қўлига, кейин дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди ва қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Алимпиевич бош билан зарба берган ҳолда ҳисобни очди.

Лекин голни нишонлаш учун биринчи бўлиб Санжар Шоаҳмедов қўлларини осмонга кўтарганча югуриб кетди ва шу пайт Цейтлин шу ўйинчи тўп киритди деган хаёлга борган бўлса керак. Санжарнинг ўзи билан боғланганимизда, ярим ҳимоячи гол ўзининг ҳисобига ёзилганидан хабари борлигини, аммо гол урмаганини маълум қилди. Қолаверса, такрорий вазиятда ҳам тўпни Алимпиевич киритгани шундоқ намоён бўлган.

Натижада ПФЛ расмий сайтининг ҳам ўзбекча, ҳам русча версиясида гол Шоаҳмедов номига кетди. Чунки улар учрашув протоколидан фойдаланишган. Протоколни тўлдирган Цейтлин эса хатоликка йўл қўйган. Қизиғи, “Бунёдкор” сайтидаги ўйин шарҳида голни ҳақиқатдан ҳам Алимпиевич ургани ёзилган, лекин қайдномада барибир Шоаҳмедов кўрсатилган. “Олмалиқ” расмий сайтида ҳам гол Санжар номига ёзилган. Кўрдингизми, бош ҳакамнинг протоколни нотўғри тўлдириши оқибатида мана шундай тушунмовчилик юзага келган.



Ана энди сешанба куни футболга оид газеталарни кўрамиз. Қизиқ, нашрлар голни кимнинг номига ёзишаркин.  Эътиборлиси, бу ҳолат “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинларда кетма-кет иккинчи бор такрорланяпти. Хусусан, 2-турдаги “Машъал” – “Бунёдкор” баҳсида ҳам голни аслида Дилшод Жўраев урган, аммо кўпчилик Сардор Собирхўжаев номига ёзиб юборганди, шу жумладан ПФЛ расмий сайти ҳам (фақат бу хато кейинроқ тўғирланди).

Лекин унда бош ҳакам Валентин Коваленко протокол тўлдиришда адашмай, голни Дилшод Жўраев номига ёзганди. Кўрганлар айтди: Владислав Цейтлин голни Санжар Шоаҳмедов ҳисобига ёзворибди. Нима ҳам дердик, футболда шунақасиям бўлиб туради.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика