ФИФА Эрон ва Қатар футболчиларини жазолади
07 ноя 2016 13:06
Новости
ФИФА Эрон ва Қатар футболчиларини жазолади
Саралашнинг учинчи босқичи, биринчи тури доирасида Теҳронда бўлиб ўтган Эрон – Қатар ўйини давомида юзага келган жанжал сабаб Қатар терма жамоаси аъзолари - Машъал Абдуллоҳ, Аҳмад Ёсир, Холид Муфтанининг ҳар бирини икки ўйинга, Абдулкарим Ҳассанни эса уч ўйинга четлатди.
Эронликлардан эса Сардор Азмун ва Эҳсон Ҳожисафий биттадан ўйинга четлатиш олди. Шунингдек, футболчиларга 5 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солинган.
Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, саралашнинг учинчи босқич, тўртинчи тури доирасида, 11 октябрь куни бўлиб ўтган Эрон – Корея учрашуви олдидан стадионда ҳамда танаффус вақтида диний маросим ўтказилганлиги ҳамда мухлислар томонидан диний баннерлар кўтарилгани сабаб Эрон Футбол Федерацияси 45 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии