RU

Последние новости

19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  0 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  2 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  8 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  2 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1

Фидойи инсон хотирасини ёд олиб Новости

Фидойи инсон хотирасини ёд олиб

Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 1-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати стадионида 2003-2004 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида воҳа футболи ривожига муносиб улуш қўшган Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди.

Хонқа пахта тозалаш акциядорлик жамияти, вилоят футбол федерацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг 2004 йилларда туғилган ўсмирлар терма жамоаси, Бухоро вилоятининг Пешку тумани футбол йўналишидаги мактаб-интернати, шунингдек, Хоразм вилоятининг  12 та, жами 14 та жамоа ғолиблик учун майдонга чиқди.

Дастлаб ўйинлар тўрт гуруҳда олиб борилиб, ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар қуръа натижасига кўра чорак финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Чорак финал.
УОЗК(Урганч шаҳри) – “Қорақалпоғистон-2004”(Нукус) – 4:0.
“Бинокор”(СЎЕАИБЎСМ,Урганч шаҳри)–“Хонқа-1”(Хонқа тумани) – 0:0(пен.1:3).
ФМИ(Хива тумани) – “Ёшлик” (СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) – 0:1.
1-сон ФМИ-1(Боғот тумани) – 5-сон ФМИ(Урганч шаҳри)  – 0:1.

Ярим финал.
“Хонқа-1” – УОЗК – 0:3.
 “Ёшлик” – 5-сон ФМИ – 0:1.

Финал.
УОЗК – 5-сон ФМИ – 2:0.

Шундай қилиб, Урганч олимпия захиралари коллежининг УОЗК жамоаси футбол фахрийси Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган турнирнинг 2017 йилги ғолибига айланди. 5-сон ФМИ тарбияланувчилари шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади. “Хонқа-1” ва  “Ёшлик” жамоалари мос равишда учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Ғолиб ва совриндор жамоалар ва энг яхши футболчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

 ТУРНИРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ:
“Энг яхши дарвозабон” – Олег Гуменюк(“Бинокор”).
“Энг яхши ҳимоячи” – Иномжон Матюсупов(“Ёшлик”).
“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Шоҳрух Шомуротов(5-сон ФМИ).
“Энг яхши ҳужумчи” – Жамшил Оллаберганов(УОЗК).
“Энг яхши футболчи” – Мардон Бекназаров(1-сон ФМИ-1).

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика