RU

Последние новости

14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  0 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2

"Фидокор" ва "Строитель Зарафшон" футзал мусобақаларидан четлаштирилди ва ПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди Новости

"Фидокор" ва "Строитель Зарафшон" футзал мусобақаларидан четлаштирилди ва ПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига "Фидокор" ва "Строитель Зарафшон" жамоалари томонидан молиявий ҳолат билан боғлиқ муаммолар сабаб футзал мусобақаларида иштирок эта олмаслик бўйича мурожаат келиб тушди.

"Фидокор" жамоаси 2021/22 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиб, бирорта ғалабасиз мавсумни сўнгги ўринда якунлаган, қўшимчасига сўнгги тур учрашувларига ташриф буюра олмаганди. "Строитель Зарафшон" жамоаси эса худди шу мавсумни Олий лигада ўтказиб, сўнгги ўринни эгаллагани оқибатида 2022/23 йилги мавсумни қуйи дивизионда давом эттириши керак эди.

ЎзПФЛ Уставининг 4.6-бандига мувофиқ жамоа юқори тоифадаги лигада иштирок эта туриб мусобақадан четлаштирилса, мазкур жамоада янги мавсумни битта қуйи дивизионда бошлаш имконияти бўлиши мумкин эди. "Строитель Зарафшон" эса Биринчи лигада иштирок этиши керак бўлган ҳолатида унда иштирок эта олмаслигини маълум қилди.     

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Уставининг 4.7-бандига мувофиқ "Фидокор" ва "Строитель Зарафшон" клублари футзал мусобақаларидан четлаштирилди ҳамда Лига қатнашчилари сафидан чиқарилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика