RU

Последние новости

09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  0 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  8 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  53 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  7 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  10 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5

Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди" Новости

Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди"

Ўзбекистон Кубоги доирасида "Андижон"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

- Тиғиз тақвимни ҳисобга олган ҳолда бугун айрим ротацияларга қўл ургандик ва камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганларга имкон бердик. Дастлабки 15-20 дақиқаликда яхши ҳужумлар қилдик, голлар урдик. Икки тўп фарқидан кейин ҳимояда ўйнадик. Таркибда ушбу мавсумда кам ўйнаётганлар кўпчилик бўлгани сезилди, улар босимга дош бера олишмади. Стандартдан гол қўйиб юбордик, вазиятларда охиригача ўйнай олмадик. Ушбу жиҳатда яхшироқ ҳаракат қилиш учун ишлашда давом этамиз. Танаффусда айрим жиҳатларни тўғриладик, футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик. Иккинчи бўлимда юзага келтирилган вазиятлардан учинчи голни эртароқ уриб олишимиз керак эди. Бироқ вазиятлардан фойдаланиш бизни қийнади. Учинчи гол учун етарлича вазият яратгандик. Йигитлар бугун яхши ҳаракат қилишди, уларни ғалаба билан табриклайман. Иккинчи бўлимнинг катта қисмини ҳимояда ўтказдик. Ҳимоячилар ёмон ўйнашмади, ҳа, хатолар бор эди. Умуман олганда барчаси яхши бўлди.

- "Сурхон" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган пайтда чуқур ҳимояга ётиб олди ва фақатгина иккинчи тўп учун ўйнашга ҳаракат қилди. Бу ҳолатга фикрингиз.

- Хато шунда бўлдики, биз жуда чуқур ҳимояга ётиб олдик. Биз бунга қадар вертикал тўп оширишларни қайтаришни кўп ишлагандик. Танаффусда эса футболчиларга диагонал паслар кўпроқ бўлигини айтгандик, бироқ бунинг устида етарлича ишламагандик. Ўтказиб юборилган иккинчи гол айнан шу хато орқали киритилди. Шундай бўлса ҳам биз кўп вазиятлар яратдик ва буни нормал ҳолат деб ҳисоблайман.

- "Динамо" ва "Лочин"га қарши ўйинларда қандай тактика асосида жамоани ўйнатасиз? Бугунги ротация фақатгина тақвим зичлиги сабабли қилиндими ёки кубокдаги кейинги ўйинларда ҳам ротацияга қўл уриладими?

- Ротация бўлади. Ҳозир ҳар 4-5 кунда ўйин ўтказяпмиз. Олдимиздаги ҳар бир учрашув қизиқ бўлади, шу сабабли тезда тикланиб, навбатдаги баҳсларга жиддийроқ тарзда тайёр бўлиш керак. 

- Ушбу мавсум "Сурхон"да яширин тўпурар пайдо бўлди. Рақобатда бошқа ҳужумчилардан устун бўлаётган Муҳаммад-Али Абдураҳмонов ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳайдаров жароҳати сабабли мавсумолди йиғинларни ўтказиб юборди. Январь ойида айнан шу сабабли майдондан ташқарида бўлди. Ҳозир у оптимал ҳолатида эмас. У ҳали ўз даражасига қайтиши керак. Ўйинда, машғулотда унинг ишлайдиган жиҳатлари жуда кўп.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика