RU

Последние новости

12:19Каннаваро Тошкентда   1 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  7 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  10 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўйин учун футболчиларни руҳан тайёрлаш шарт эмас" Новости

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўйин учун футболчиларни руҳан тайёрлаш шарт эмас"

Суперлиганинг 14-тури доирасида қолдирилган "Пахтакор" - "Сурхон" баҳсидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов иштирок этди.


- Бу ўйиннинг қанчалик муҳимлигини билардик. Ғалаба қозонсак "Пахтакор"га етиб олардик. Сафардаги ўйинда кўп куч йўқотдик, шу сабабли йигитларни нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам тайёрлаш керак эди. Бугун ҳам катта куч сарф қилдик. Эпизодлар бизнинг фойдамизга ишлади, асосий вақтимизни ҳимояда ўтказдик. Гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларни янада ривожлантиришни ўйладик. Иккинчи бўлимда эса биз ўз ҳудудимиздан чиқмадик. Йигитларни яхши ўйин ва ғалаба билан табриклайман. Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизни қўллаб туришди.

- Ўйин "Сурхон" учун аталди десак бўладими? Чунки барчаси жамоанинг қулайлиги учун қилинди.

- Фикрингизга қўшиламан. Бизда йўллар кўп кучни олиб қўймоқда. Барчаси тўппа-тўғри.

- Даврон Мергановни клуб қаердан топган? У бугун ажойиб ўйин ўтказди.

- Даврон Мерганов Сурхондарё футбол мактаби тарбияланувчиси. Бугун у зўр ўйнади. Менимча, унинг вақти келди. Йўлдошевни биласизлар, айни дамда жароҳатда. Шу сабабли захира посбонимизга таяняпмиз. Уни мақтайман.

- "Пахтакор" қайси таркибда ўйнашидан қатъий назар ўйинларда фаворит мақомида бўлади. Лекин "Сурхон" айни дамда юқори ҳолатда. Сўнгги 5 ўйинда жамоа ғалабага эришди. Футболчиларни бу ўйинларга тайёрлаш қандай кетмоқда?

- Йигитларни "Пахтакор" билан ўйин учун алоҳида руҳий тайёрлаш керак эмас. Барчамиз рақибнинг кимлигини билиб турибмиз. Ғалаба қозонишни ҳаммамиз истадик. Улар буни яхши тушуниб туришганди ва буни уддалашди.

- Фан-клуб бугун Жаҳонгир Абдусаломов учун перформанс тайёрлабди.

- Абдусаломов бугун майдонга тушиши 50га 50 эди. У ўз ўйини билан жамоанинг етакчиси эканлигини намойиш қилмоқда.

- Собиқ футболчингиз Улуғбек Ҳошимов ҳақида нималар дея оласиз?

- Энди у бизнинг футболчи эмас. Ортиқча бирор нима дея олмайман.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика