RU

Последние новости

23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  16 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  2 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  21 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  18 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  14

Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади" Новости

Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади. Ўйинга киришиб кетишимиз бироз қийин кечди. Айниқса ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Шу сабабли, "Нефтчи" вазиятларга эга бўлди. Ўзимиз ҳам вазиятлар яратдик. Улардан фойдаланишимиз керак эди, холос. Ўйин кўпроқ позицион бўлди. Иккинчи бўлимда ҳужумчимизнинг оёғини йиртиб юборишди. Ўша вазиятни такроран кўриб чиқиш керак эди, назаримда. Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади", - деди Февзи Давлетов бугунги баҳс якунлангач.


- "Сурхон" жамоаси яхши ўйин намойиш этди. "Сурхон" жамоаси нега иккита ҳужумчи билан ўйнамаяпти?

- Ҳозирги кунда яхши спорт формасида бўлиб турган биргина ҳужумчимиз бор. Ҳайдаров бироз ўйиндан тушиб қолмоқда. У терма жамоага кетаётгани учун, ўз клубида етарлича ўйин намойиш эта олмаяпти. Шу сабабли, иккинчи ҳужумчимиз йўқ. Абдураҳмонов жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Ҳайдаров бизнинг талабларимизга жавоб бериши керак. Ҳайдаров оптимал спорт формасига қайта олса, биз иккита ҳужумчи билан ўйнашни бошлаймиз.

- "Сурхон" кейинги турда Ғузорга сафар уюштиради. Ушбу учрашувга тайёргарлик режаси қандай?

- Ҳар бир ўйинга тайёргарлик олиб борамиз. Бизда бир ҳафталик тайёргарлик режаси бор. Ҳозир тикланиб олишимиз керак. "Шўртан" кеча ОКМК билан дуранг ўйнади. Сафарда "Шўртан"га ва ОКМКга қарши иккита жиддий ўйин кутиб турибди. Ҳар бир учрашувда жиддий тайёргарлик қўрамиз. Энг муҳими футболчиларни тиклаб олишимиз керак.

- Ҳужумчи жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий?

- Тез ёрдам хизмати унга ёрдам кўрсатди. Бир ёки икки соатдан сўнг қандай ташхис қўйилганини билиб оламиз. Бу эса Ҳайдаровга яхши имконият.

- Ўнг қанотда муаммолар бордек. Ушбу муаммоларга ечим қидирилмоқдами? Поёнов деярли олдинга ўтмаяпти.

- Абдусаломов спорт формасини тикламоқда. Достон Турсуновни ҳам керакли паллада ўнг қанотда ўйната оламиз. Жумаев ҳам ўйнай олади. Режаларимиз бор. Ўнг қанотимиз активроқ бўлиши керак.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика