RU

Последние новости

19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  4 17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  2 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  6 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  1 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   7 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  1 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  13 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  4 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  2

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик" Новости

Февзи Давлетов: "Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик"

Суперлига 1-тури доирасидаги "Сурхон" — "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилаётган вақтимизда яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик.

- "Сурхон" жамоаси бугун ўзига ўҳшамади ва жуда ёмон ўйин ўтказди. Бунга сабаб нима?

- Концентрацияни ушлай олмадик. Ўйиндаги дастлабки 10-15 дақиқа ҳушёр бўлишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ҳам худди шундай ҳолат рўй берди. Бўлим бошланишида эътиборли бўлиш жуда муҳим, биз эса яна хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Концентрацияни йўқотганимиз сабаб бугун шундай натижа қайд этилди.

- Янги мавсум энди бошланди. "Сурхон" жамоаси жорий мавсум ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мақсадимиз ўтган йилги ўйин сифатини сақлаб қолиш. Жорий мавсум кўп жамоалар ўсишга эришди. Ўтган мавсумда кўпчилик биздан бундай ишончли ўйинни кутмаганди, янги мавсумда эса барча жамоалар бизга қарши пухта тайёргарлик кўришмоқда.

- Мавсум бошланишига кам вақт қолганда жамоага келиб қўшилдингиз. Таркибдан кўнглингиз тўлмоқдами? Жамоани тўлиқ ўрганиб олишга вақтингиз етарлича бўлдими?

- Ҳа, жамоага кеч қўшилдим. Бор вақтдан имкон қадар унумли фойдаланишга ҳаракат қилдим. Таркибни янада кучайтиришимиз керак. Мураббийлар штаби билан ишлашда давом этамиз ва қийинчиликлардан қўрқмаймиз.



Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика