RU

Последние новости

21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  0 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  42 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  7 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1

Февзи Давлетов: "Нимели "Сурхон"да ўйнагиси келяптими ёки йўқми тушуниб олиши керак" Новости

Февзи Давлетов: "Нимели "Сурхон"да ўйнагиси келяптими ёки йўқми тушуниб олиши керак"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва томошабоп учрашув гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда узун узатмалар орқали ўйнашга уриндик. Иккинчи бўлимда эса позициялар бўйича ҳимояландик. Якка курашларга бой ўйин бўлди. Байрам бўлишига қарамасдан мухлислар ҳар икки жамоани жуда яхши қўллаб-қувватлашди.

- Егор Кримец нега захирага олинди?


- Жамоамиз сардори биринчи бўлимда жароҳат олди. Шу боисдан уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

- Нимели нега майдонга туширилмаяпти?


- Сиз маҳаллий журналистсиз, "Нефтчи"га мухлислик қиласиз, шундайми? Эътибор беринг, жамоа легионерлари майдонда борини бериб ҳаракат қилаяпти. Легионер жамоа учун ўйнаши керак. Нимели жамоада ўз келажаги ҳақида ўйласин, "Сурхон"да ўйнагиси келяптими ёки йўқми тушуниб олиши керак. Клуб молиявий жиҳатдан барча ишни қилди, аммо футболчи томонидан жавоб йўқ. Биз уни майдонга туширишга тайёрмиз, лекин у барча учун тенг бўлган клуб қарорларини ҳурмат қилиши керак.

- "Сурхон" водийдан иккинчи бор водийнинг кучли клублари майдонидан очко олиб кетаяпти. Бу тайёргарлик яхши бўлганидан далолатми?


- "Навбаҳор" билан ўйинда яхши ҳимояландик, вазиятларга эга бўлгандик. Бугун "Нефтчи" билан ўйинда яхши ҳимояландик, бироқ ҳужумдаги вазиятларимиз сони кўп эмасди. Асосий факторлар сифатида дарвозабоннинг яхши ўйини ва ҳимоядаги тартибли ўйинни кўрсатган бўлардим.

- "Сурхон" қачон ўз майдонига қайтади?


- Бизга хабар берилишича, стадион ўйинларни қабул қилиш учун тайёр бўлган. Бироқ, ЎзПФЛнинг бу борада ўз талаблари бор. Делегация ўрганиб чиқиб, стадионни қабул қилса, ўз майдонимизга қайтамиз.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика