RU

Последние новости

11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  1 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  1 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  3 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  6 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  7 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  83

Февзи Давлетов: "Жамоам руҳан синиб қолган" Новости

Февзи Давлетов: "Жамоам руҳан синиб қолган"

Суперлиганинг 3-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўтган ўйинларда ўзимизнинг хатоларимиз сабабли руҳий ҳолатимизни ёмонлаштириб қўйдик, жамоа руҳан синиб қолди. Бугун ўтказиб юборилган голлардан кейин ҳам агрессив бўлишга ҳаракат қилдик. Бироқ олдинги учрашувларда бизда ҳеч нима ўхшамаганди, шошилавердик. Ўтиш фазаларида бизда кўплаб хатолар кузатилди, шу сабабли бизда ҳужумлар етишмади. Танаффусда сифатлироқ ишлашга ҳаракат қилдик. Гарчи бугун барчамиз бирдам бўлиб ҳаракат қилган бўлсак-да, натижага эриша олмадик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратиб, дарвозага зарба бермадик. Унда қандай қилиб гол урамиз? Биз дарвозага зарба бермаяпмиз ва ҳужумда муаммоларимиз кўриняпти. Шу боисдан жамоа руҳан синиб қолди. Мағлубиятга учрадик, ишлашда давом этамиз. Бу ҳолатдан чиқишимиз керак. Исталган ғалаба бизни, футболчиларни, мураббийларни, мухлисларни руҳий тушкунликдан олиб чиққан бўларди. Ғалаба қозонишимиз керак. Иккинчи бўлимда бизда ўйин чизгилари кўринишни бошлади. Биз ғалаба қозонишни истадик, бироқ гол йўқ, натижа йўқ. Чунки дарвозага тўпни тепмаяпмиз. Бу мағлубиятгнинг асосий сабаби.

- "Сурхон"да дарвозабон муаммоси борга ўхшайди. Келаси турда ротацияга қўл урасизми? Артём Потаповга имконият бериш ниятингиз борми?

- Ротация бўлмоқда. Бу борадаги қарорни дарвозабонлар мураббийи чиқаради. Ҳозир дарвозабонларни ўйинга тайёрлашда муаммолар бор. Буни ички муаммо дея оламан. Шу сабабли бу ҳақда ортиқча гапиришни истамайман.

- "Сурхон" ҳужумга ўтяпти. Бироқ ҳужумни кескинлаштирадиган футболчи топилмаяпти. Дейлик бу вазифани "Нефтчи"да Искандеров бажаради. Қишки трансферлар ойнаси вақтида шундай футболчи олиш варианти кўрилмадими?

- Бизда ҳозир асосий эътибор ёшларга қаратилган. Сиз айтган ҳужум позицияси учун Кириллни таркибимизга қўшиб олганмиз. Ўйингача бўлган тайёргарлик жараёнида ўтказилган ўртоқлик ўйинларида бу ишлар ўхшаганди. Бизда ўтган икки ўйиндаги хатолар руҳан зарба бермоқда. Бироқ ўртоқлик ўйинларида биз ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам агрессив ўйнадик. Муаммолар кўринмаганди. Бу ерда эса ишлар бошқача кетяпти. Ишлашда, хатоларни тузатишда давом этамиз.

- "Сурхон"ни инқирозли ҳолатда деб ҳисоблайсизми? Агарда ҳа десангиз бу нималар билан боғлиқ?

- Ўтган икки ўйинда биз асосий таркиб билан ўйнамадик. Жароҳатланганлар ва ўйинга тайёр бўлмаганлар бор эди. Учрашувларда хатога йўл қўйганидан кейин футболчилар мухлислар томонидан босимга учрамоқда ва шундан кейин уларда руҳан чарчоқ кузатиляпти. Буларнинг барчасини устида ишласа бўлади. Бу ҳолатни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Буни йигитлар ҳам тушуниб туришибди. Улар яхши ўйин кўрсата олишади. "Рубин", "Црвена Звезда"га қарши ўйнашди. Бу ерда эса улар ҳар бир хатодан кейин қўрқиб кетишяпти, ишонч пасаймоқда.

- Сўнгги пайтларда ўзбек футболида бир тенденция урф бўлиб қолди: пенальтини ура олмаслик. Ёшлар, ўсмирлар, миллий терма жамоадаги футболчиларимиз пенальтидан гол ура олишмаяпти. Шу сабабли кўпчилик томонидан руҳшунос ишга олиш гап-сўзлари кўпаймоқда. Бугунга қадар Луис Качорри ҳам пенальтидан фойдалана олмаган пайти бўлди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўтган ўйинда "Сурхон" ўз майдонига қайтди ва унда трибунадаги мухлислар футболчилар учун босим уюштираётгандек туюлди. Мухлислар ўйин вақтида футболчиларни кўп танқид қилиб туришди. Бу ҳам руҳиятни бузилишидаги бир фактор бўлиб ҳисобланади. Балки руҳшунос ишини қайта тиклаш керакдир?

- Биз бу йўналишда ишлаяпмиз. Руҳшунос жамоага жуда ҳам керак. Йигитлар ҳам буни тушунишади ва бу борада кучли бўла олишади. Бунинг учун барчамиз бирдам бўлишимиз керак. Ўйин олдидан гаплашаётганимизда хато қилсак, буни биргаликда тузатишни айтдик. Бироқ бу бугун амалга ошмади.

- Ўтган мавсум жамоанинг етакчиларидан бири бўлган Ҳумоюн Шербўтаев қачон сафга қайтади?

- Буни шифокоримиздан сўраш керак. Мен билмайман. Бугун ўйинга келган бўлса керак, лекин бугун уни кўрмадик. У яқинда операция бўлди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика