RU

Последние новости

08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  1 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  11 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  15 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0

Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади" Новости

Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"

Суперлига 25-тур доирасидаги "Металлург" — "Сурхон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун гол уришнинг уддасидан чиқмадик. Қийин ўйин бўлиши ҳақида огоҳлантиргандим. Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади.


— Биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида Асилбек Жумаевни алмаштириш сабаби нима эди? Кўрдикки, у майдондан норози тарзда чиқиб кетди.

— Унда жароҳат бор эди, рақиб тўпни олиш чоғида бу янада ёмонлашди. Асрашимиз керак эди, аммо янада ёмонлаштирдик. Бундан ташқари, сариқ карточкаси ҳам бор эди. Бу мажбурий ўзгариш эди.

— Бу "Металлург" учун ҳаёт-мамот ўйини эдими?

— Ҳа, албатта, турнир жадвалидан келиб чиққан ҳолда. Бу бекободликлар ютиши шарт бўлган ўйин эди.

— "Сурхон" мавсум олдида ўз олдига қўйилган мақсадларга эришдими?

— Бизда стабиллик ҳукм сурмоқда. Ўтган йили 6-ўринда эдик, бу йил 7-ўринни эгалламоқдамиз. Чемпионатни яхши ўтказдик, бундан ҳам яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди. Содир этган хатоларимизни таҳлил қиламиз ва келажакда такрорламасликка уринамиз.

— Бугунги ўйинда "Сурхон" мухлисларининг ҳатти-ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

— Ажойиб, аммо афсуски, уларни гол билан хурсанд қила олмадик. Битта ўйин қолди, олға ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика