RU

Последние новости

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  21 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  2 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  65 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Феруза Турдибоева: "Ҳар бир инсоннинг гапига жаҳл қилиб юрсак, ҳаётда яшаш тарзимиз қийинлашади" Новости

Феруза Турдибоева: "Ҳар бир инсоннинг гапига жаҳл қилиб юрсак, ҳаётда яшаш тарзимиз қийинлашади"

7 карра Ўзбекистон чемпиони, бир неча йиллардан буён Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Феруза Турдибоева "Championat.asia" меҳмони бўлди.

Қуйида ушбу интервьюнинг бир қисмини тақдим этамиз.

- Аёллар футболи энди-энди ривожланяпти, деб айтяпмиз. Шу вақтгача ривожланмаганининг 3 та асосий сабабини айтиб бера оласизми?
- Тўғри, масалан, 10 йиллар олдин молиявий ва эътибор қаратиш тарафлама ривожланмаганди. Чемпионат 1 ойда бир марта битта стадионда ўтган. Ҳозирги пайтда болалар футболи каби эътибор кучайган. Бу учун раҳмат. Бизга шунчалик эътибор қаратишаётгани учун миннатдорлик билдираман. Ривожланмаганига асосий сабаб сифатида ҳамма клубларда ҳам аёллар жамоаси бўлмаганини айта оламан. Ҳозирги кунда бу мажбурий қилиб қўйилди.

- АҚШга қарши ўйинлар терма жамоа учун қанчалик фойдали бўлди?
- АҚШ билан учрашувлар ҳар тарафлама фойдали бўлди. Бундай рақиблар билан кўпроқ ўйнаб туриш керак. Тезроқ ривожланишимиз учун кучлироқ жамоаларга қарши ўйнашимиз, турли мусобақаларда иштирок этишимиз керак.

- Менталитет масаласини айтиб ўтдингиз. "Аёллар футбол ўйнаб нима қилади?", дейишади. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Тўғриси, мен бунга эътибор қаратмайман. Ҳар бир инсоннинг гапига жаҳл қилиб юрсак, ҳаётда яшаш тарзимиз қийинлашади. Вақти келганда ҳамма гапиради. Бу нарсаларга нормал қараш керак.

- Аёллар футболида эркак мураббийлар ишлашига муносабатингиз қанақа? Эркакларнинг тегажоғлик қилгани ҳақида турли миш-мишлар бор...
- Тўғрисини айтаман...

Интервьюни тўлиқ ҳолда эртага томоша қилишингиз ва ўқишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика