RU

Последние новости

14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  4 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  2 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  6

Феруз Фаҳриддинов: “Характер эвазига ғалаба қозондик” Новости

Феруз Фаҳриддинов: “Характер эвазига ғалаба қозондик”

Айни кунларда Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

Бугун “Пахтакор” ўзининг навбатдаги учрашувини “Бунёдкор”га қарши ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда “шерлар” 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, очколарини сонини 13 тага етказиб олишди. Тошкент дербисидан кейин “шерлар” етакчиси Феруз Фаҳриддинов билан суҳбатлашдик. Фаҳриддинов “Бунёдкор” дарвозасига икки маротаба тўп йўллашга муваффақ бўлди. 

- “Бунёдкор”га қарши ўйин ҳақида

- Рақибимиз жуда тажрибали рақиб ҳисобланади. Ўйин жуда қийин бўлди. Биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ўз даражамизда ўйнай олмадик. Танаффусдан кейин кўпроқ ҳужум ташкил этишга катта эътибор қаратдик. Вазиятларимиздан эса муҳим голларни урган ҳолда ғалабага эришдик. Йигитлар характери туфайли ғалаба қозондик. 

- Ортда қолган иккита ўйин борасида

- “Нефтчи” ва “Бунёдкор”га қарши ҳар икки баҳс биз учун осон кечмади. Фарғоналикларга қарши баҳсда анча қийналдик. Чунки иккинчи турнинг биринчи ўйини бўлгани туфайли ўз даражамизда ўйнай олмадик. Хатолар кўп бўлди. Хайриятки, иккисида ҳам муҳим ғалабаларга эришган ҳолда очколаримиз сонини кўпайтириб олдик. 

- Мақсадлари тўғрисида

- Тўғриси, мен "мана шунча гол ураман" деб ўз олдимга мақсад қўймаганман. Асосийси, жамоамиз ғалаба қозониши муҳим аҳамиятга эга. Қайси бир футболчи гол уришидан қатъий назар “Пахтакор” вазифасини бажарса, хурсанд бўламан.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика