RU

Последние новости

00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  0 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  0 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  2 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  17 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  3 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9

Феруз Бобоқулов: “Бунёдкор”дек рақиб билан дуранг ўйнаш, қониқарли деса бўлади” Новости

Феруз Бобоқулов: “Бунёдкор”дек рақиб билан дуранг ўйнаш, қониқарли деса бўлади”

Кеча олий лиганинг 6-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Бунёдкор” (1:1) баҳсида томонлар дурангга имзо чекди.
Кўпчилик учрашувдан олдин амалдаги чемпионни фаворит ҳисоблаганди. Аммо Эдгар Гесс жамоаси ҳам шу куни “қалдирғочлар”га етарлича қаршилик кўрсата олди. Учрашувдан сўнг бухороликлар ҳужумчиси Феруз Бобоқулов билан суҳбатлашдик.

- Тенг курашлар остида кечган ўйинда дуранг қайд этилди – дея гап бошлади Бобоқулов.  - Очиғини айтганда, “Бунёдкор”дек жамоа билан дуранг ўйнашнинг ўзи ҳам қониқарли натижадир. Лекин биласизми шу куни “Бухоро” уч очко қўлги киритиши ҳам ҳеч гап эмасди. Бунинг учун бизда бир қатор голли вазиятлар юзага келди. Аммо улардан фойдаланишга келганда аниқлик етишмади. Нима ҳам дердик бу – футбол. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, рақиб жамоада ҳам гол уриш имконияти бўлди. Бироқ шу куни барибир мухлислар ҳар бир жамоадан биттадан гол кўрди холос.
- Учрашувда гарчи биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсакда, қисқа фурсат ичида ўз дарвозамиздан жавоб тўпини ўтказиб юбордик. Айнан ушбу тезкор гол бизни 5 дақиқа руҳий тушкунликка тушириб қўйди. Кейинчалик эса ҳаммаси изига тушиб кетди. Ўз кучимизга бўлган ишонч пайдо бўла бошлади ва ҳужум қилишдан чўчимадик. Ўйлайманки учрашув стадионга келган ишқибозларимизга ҳам ёқди.

- Дарҳақиқат бу йилги чемпионат мен учун омадли бошланди. Албатта дастлабки турларда жамоам учун голларим ғалаба келтиргани мени ҳам қувонтирди. Чунки бу орқали мухлисларнинг суюкли ўйинчисига айланиб борасан (кулади). Бундай бўлишига жамоадошларим ва мураббийларнинг қўллаб қувватлаб туриши ҳам муҳим ўрин тутди.

- Бу йилги шахсий мақсадлар ҳақида гапирадиган бўлсам, “Бухоро”га голларим билан фойда келтириш. Захирадан тушаманми ёки бошланғич таркибда ўйнайманми энг муҳими жамоамга фойдам тегса бўлгани. Чунки футбол бу – жамоавий ўйин демакдир.

- Эдгар Гесс билан ишлаш бошқалар каби менга ҳам ёқяпти. Ҳар бир мураббийнинг ўз фалсафаси бўлгани каби бу мураббийнинг ҳам шахсий қарашлари мавжуд. Тажрибаси катта. Бежизга у кишини “Бухоро”га олиб келишмаган.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика