Ферран Торресдан кейин яна бир юлдуз футболчи "Манчестер Сити"ни тарк этишни мақсад қилган
29 дек 2021 19:31
Новости
Ферран Торресдан кейин яна бир юлдуз футболчи "Манчестер Сити"ни тарк этишни мақсад қилган
Ферран Торрес билан хайрлашган "Манчестер Сити" эндиликда Раҳим Стерлингни қўлдан чиқариши мумкин. Футболчи сўнгги ойларда жамоадан кетишни мақсад қилган.
Хабарларга кўра, Стерлинг аллақачон испан тилини ўрганишни бошлаган. Манбага кўра, футболчи "шаҳарликлар" билан 2024 йилда якунланадиган шартнома муддатини узайтирмоқчи эмас. Қолаверса, у амалдаги келишув тугашидан олдинроқ трансфер қилинишини талаб қилади. Бу воқеа кейинги ёзда содир бўлиши мумкин.
Бунга сабаб Стерлинг муҳитни ўзгартириш орқали ўз карьерасида янги давр бошламоқчи. Шунингдек, у Хосеп Гвардиола жамоасидаги мақомидан умуман мамнун эмас.
Комментарии