RU

Последние новости

14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  6 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  11 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  72

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман" Новости

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Евро-2020 гуруҳ босқичининг 2-турида Германия билан ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Германия билан дуранг ёмон натижа ёмонмас? Португалия билан ҳатто Германия каби жиддий жамоалар ҳам ҳисоблашишга мажбур. Улар бизнинг футболимизни ва юлдузларимизни яхши билишади. Шу билан бирга, улар бизни мағлуб этамиз деб ўйлаши мумкин, аммо дунёда ҳеч ким ҳозирда Португалия турнирда қолиб кетади деб айтмайди. Германия фантастик жамоа, уларда ажойиб ўйинчилар бор, учрашувларда устунлик намойиш этишади ва тўпга эгалик қилишади. Аммо мен Германиядан қўрқмайман. Биз уларнинг футболчиларини ҳурмат қиламиз, аммо ғалаба қозонишга қатъий қарор қилдикми, албатта бунга эришамиз.

Венгрияга қарши яхши футбол намойиш этдик — яхши ҳужумлар ташкил қилдик, дарвозамизни ҳимоя қила олдик, рақибга босим ўтказдик, имкониятлар яратдик. Германия ҳам Францияга қарши яхши ўйин ўтказди, эслатишим мумкин, французлар амалдаги жаҳон чемпионлари. Немислар фақат автогол натижасида гол ўтказиб юборишди, якуний ҳисоб ўйиннинг тўлиқ суратини акс эттирмади. Шанба куни биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, ғолиб чиқишимизга ишонамиз, ушбу баҳснинг калити қўлимизда.

Мен нафақат Роналдуни, балки бутун жамоани рағбатлантиришим керак. Роналду биз билан эканлиги жуда яхши, биз у билан фахрланамиз, аммо у якка ўзи ғалаба қозона олмайди. Жамоавий ўйин бизнинг кучимиз бўлиши керак, биз чин юракдан ўйнашимиз керак", — дейди Сантуш.

Эслатиб ўтамиз, Португалия — Германия тўқнашуви 19 июнь куни соат 21:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика