Фернандеш Саудия Арабистонидан қизиқишлар ҳақида: "Таклиф бўлмагунча миш-мишларга қулоқ солмайман"
19 ноя 2023 12:36
Новости
Фернандеш Саудия Арабистонидан қизиқишлар ҳақида: "Таклиф бўлмагунча миш-мишларга қулоқ солмайман"
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш Саудия Арабистонидан бўлаётган миш-мишлар ҳақида гапирди.
"Қайси жамоа, қайси лига бўлишидан қатъий назар қизиқишларнинг борлиги - яхши белги. Бироқ ҳозир бор эътиборимни "Манчестер Юнайтед" ҳамда терма жамоамга қаратганман. Ҳозир бўлиб турган жойимда бахтлиман.
Яхши ойни ўтказдик. Бироқ биз учун мавсум яхши бошланмади. Лекин мен узоқ муддатли лойиҳаларни ўйламаяпман.
Трансфер миш-мишларига эътибор қаратмайман. Олдин ҳам буни истамаганман. Олдимга аниқ таклиф билан келишмагунча бунга эътибор бермайман. Ҳозирги кунда миш-миш тарқатиш жуда осон. Шу сабабли доимо ўз мақсадларим сари интилишим керак", - деди Бруну.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии